ТТА Халқ табобати маркази очилди!

2018 йилнинг 27 ноябрь куни ТТА да Тошкент тиббиёт академияси ва Корея соғлиқни сақлаш саъноатни ривожлантириш институти (KHIDI) ҳамкорлигида Ҳалқ табобати марказининг тантанали очилиш маросиими бўлиб ўтди.

Тадбир Тошкент тиббиёт академияси ректори проф. Л.Туйчиевнинг қутлов сўзлари билан бошланди.

Сўнг Корея соғлиқни сақлаш саъноатни ривожлантириш институти амалдаги директори жаноб Ом Ёенг Квон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Б.Юсуфалиев, Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи жаноб Пак Джонг Ха, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов ва ТТА ва KHIDI ҳамкорлигидаги Халқ табобати маркази директори Шин Эсук ҳоним сўзга чиқиб, мехмонларни қутладилар. Шунингдек, KHIDI мутахассислари, Чонг-Ёнг клиникаси ва KOICA ташкилоти вакиллари ҳам тадбир мехмони бўлишди.

Маросимнинг тантанали очилиш қисмидан сўнг кореялик мутахассис  манипулятцион хонада шарқ анъанавий тиббиёт усули бўлмиш Чимсуль даволаш усули бўйича тадбир иштирокчиларига мастер-класс ўтказди.

Мехмонлар ўз нутқларида Халқ табобати марказининг очилиши анъанавий табобатнинг илмий асосланган усулларини замонавий тиббиётга интеграциялашдаги муҳим ўрни ҳақида таъкидлаб ўтишди ва ушбу лойиҳа икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустахкамлашга ҳизмат қилиши ҳақида сўз юритишди.

Табдир доирасида  ТТА ва KHIDI ҳамкорлигидаги Халқ табобати маркази директори Шин Эсук ҳоним ва ТТА реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси бўлим бошлиғи А. Усмонходжаева томонидан «Халқ табобати курсига кириш. Семириш, умуртқа ва бўғим оғриқларини даволаш» мавзусида интеграл маъруза ўқилди.

 

Ушбу марказ замонавий соғлиқни сақлаш соҳаси билан йиллар давомида такомиллашиб келаётган халқ табобатининг ютуқларини уйғунлаштириш бўйича илмий лаёқатни ошириш ва ушбу соҳадаги илмий изланишларни оммалаштиришга ҳизмат қилади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида анъанавий шарқона тиббиёт йўналиши бўйича қўшма таълим дастурини яратиш, қўшма таълим тадбирларини ишлаб чиқиш, Корея Республикасидан етакчи мутахассисларни таълим жараёнига жалб этиш ва халқ табобатини замонавий тиббиётга тадбиқ этиш бўйича Биринчи илмий-амалий симпозиум ўтказилиши кўзда тутилган.

Шу каби лойиҳалар инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширишга, шунингдек хорижнинг соғлиқни сақлашни ривожлантиришдаги малакасини чуқур ўрганишгава ТТАнинг амалий ва таълим жараёнига янги технологияларни татбиқ этишга ҳизмат қилади.

 

                                                                           ТТА халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

One Reply to “ТТА Халқ табобати маркази очилди!”

  1. Ассалому алекум тиббийот сохасида мутахасиз булмокчиман сизларда укишга кабул борми Канака хужатлар керак.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan