Геннадий Григорьевич Онишенко ТТА талабалари учун маъруза ўқиди.

Россия Федерацияси Давлат Думасиниг таълим ва илм-фан бўйича Федерал мажлиси раисининг биринчи ўринбосари, «Сделаем вместе» ҳаракати кординацион совети раиси Г.Г.Онишенконинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ТТА талабалари учун ушбу таниқли шифокор  билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Г.Г.Онишенко –Сеченов номидаги университет инсон экологияси ва атроф-муҳит гигиенаси кафедраси мудири, эпидемиолог шифокор, тиббиёт фанлари доктори,профессор, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган шифокор, Россия фанлар академияси академиги, «Единая Россия» сиёсий партияси аъзоси.

 17 йилдан зиёд Россия Федерацияси Давлат бош санитар шифокори бўлиб хизмат қилган.

Мартабли меҳмон иштирокидаги тадбир академия  раҳбарияти билан учрашувдан бошланди. Учрашувда икки томон тиббий таълимни замонавий босқичда ислоҳ этиш ҳақида суҳбатлашдилар.

Сўнг Геннадий Григорьевия Тошкент тиббиёт академияси талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилар таркиби билан учрашди ва «Инфекцион касалликларга қарши кураш. Янги муаммолар ва янги имкониятлар» мавзусида маъруза билан чиқиш қилди

Маъруза давомида проф. Г.Г.  Онишенко инфекцион касалликларга қарши курашишнинг долзарб усулларини кенг очиб берди, тадбир иштирокчилари билан санитар-эпидемиологик фаровонликни таъминлашнинг муҳимлиги ҳақида муҳокама юритди, шунингдек, ТТА талабалари ва ўқитувчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

ТТА да замоннинг таниқли тиббий мутахассислари билан шу каби маърузаларни ташкиллаштириш ёш тиббий кадрлар ва бўлажак тиббий мутахассислар учун халқ соғлиғини сақлашда юксак чўққиларга эришишга туртки бўлиб ҳизмат қилади.

ТТА таълим жараёнига етакчи хорижий тиббий мутахассисларни жалб қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.

                                                                                     ТТА халқаро бўлими

 

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan