Тошкент тиббиёт академиясининг Корея Университети билан ҳамкорлик ишлари давом этмоқда.

ТТАнинг “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси Корея Университети билан ҳамкорликда 2017-2018 ўқув йилидан “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланади. “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналиши бўйича магистрларни тайёрлаш  ҳорижий тажрибага асосланиб тузилган ўқув дастури бўйича олиб борилади ҳамда халқаро даражадаги мутахассисларини тайёрлаш имконини беради.  Ўқув жараёнига Корея Университети ва ТТАнинг етакчи мутахассислари жалб этилган. Ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишлари Корея Университети томонидан жиҳозланган замонавий лабораторияларда ташкиллаштирилмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясининг Корея Университети билан ҳамкорлик ишларини ўрганиш  ва амалий ёрдам бериш мақсадида Кореядан  бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар академияга ташриф буюришди. Академияда бажарилган ишлар билан танишиб, ҳамкорлик ишларини давом эттириш бўйича ижобий хулоса беришди.

Шунингдек Кореялик профессор-ўқитувчилар ЎзР ОЎМТВ ва ССВга ташриф буюришди ва ТТАда бажарилган ҳамкорлик ишларининг ижобий натижалари ҳақида ахборот бериб, келгусида ҳамкорликни давом эттириш икки томонлама яхши  натижа бериши ҳақида тўхталишди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan