“БИТИРУВЧИ – 2019” ФОРУМИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!!

Сизни Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказиладиган Академияни 2019 йил битирувчиларини ишга жойлаштиришга бағишланган “Битирувчи – 2019” Форумига таклиф этамиз.
Форум 2018 йил 17 декабр соат 9:00 да Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши катта мажлислар залида бўлиб ўтади.
Мўлжал: Ўзбекистон Миллий Университети.

Фо р у м к у н т а р т и б и

8:30 – 9:00 тадбир қатнашчиларини рўйхатга олиш
9:00-10:00 вилоятлар кесимида иш берувчилар ва битирувчиларни ишга жойлашиши бўйича шартномалар расмийлаштириш.
10:00- 13:00 Тошкент тиббиёт академиясини 2018-2019 ўқув йили битирувчиларини ишга жойлаштиришга бағишланган семинар йиғилиши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси бошлиғи
Ў. С. Исмоилов – кириш сўзи.
ТТА ректори, профессор Л.Н. Туйчиев
ТТА битирувчиларини ишга жойлашиши ва фаолият кўрсатишида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими.
ТТА 3 ички касалликлар кафедраси профессори А.Г.Гадаев
Битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талаблари.
Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, ТТА жамоатчилик кенгаши аъзоси Ф.Н. Норқўзиев
Малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашда амалий талаблар.
Музокоралар.
14:00-15:30. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари вакилларининг вилоятлар кесимида битирувчи талабалар билан учрашуви.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan