ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИГА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ УМАРОВ САИДКОМИЛ ҲАМРОЕВИЧ ТАШРИФ БУЮРДИ

Тошкент Тиббиёт Академиясида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуротов, Тиббий педагогика факультети ҳамда “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчилари ҳамкорликда Ўзбекистон миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Умаров Саидкомил Ҳамроевич билан “Санъатнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида адабий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент тиббиёт академиясининг профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.
Ўзбекистон халқ артисти Умаров Саидкомил Ҳамроевич йиғилганларга ўзининг ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, театр ва кино оламидаги ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.
Тадбир савол-жавобларга бой бўлди, айниқса Умаров Саидкомил Ҳамроевичнинг ўз ижод намуналаридан ўқиб эшиттирган парчалари, монологлари йиғилганларга манзур бўлди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan