“ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК – ИНСОНИЙ БУРЧ” ШИОРИ ОСТИДА БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбек халқи азал-азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва даҳлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келади.Юртимизда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланган.Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ Ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган халқимиз ўзининг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этди.Фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг ҳам мардонавор ва салмоқли ҳиссаси унутилмас ҳақиқатдир. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини унутмасликка, тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб, “9 май – Хотира ва Қадрлаш куни” умумхалқ байрамини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш каби кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан 2019 йил 7 май куни Тошкент тиббиёт академияси клиникаси ҳудудида “Эътибор ва ғамҳўрлик – инсоний бурч” шиори остида байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирга узоқ йиллар давомида академия ва унинг клиникаларида фаолият олиб борган,  Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, шунингдек, Афғонистонда ҳизмат қилган фаҳрий меҳмонлар таклиф қилинди. Тадбир давомида ТТА Ўқув ишлари бўйича проректори Ш.А.Боймурадов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор  Т.А.Бобомуратов, Олмазор тумани депутатлар кенгаши раиси, академик лицей директори А.Р.Шермуратов, “Нуроний” қўмитаси раиси заҳирадаги подполковник Э.Э.Нуровлар сўзга чиқиб, фаҳрий меҳмонларни ҳамда йиғилганларни ушбу байрам билан чин дилдан муборакбод этдилар ҳамда эсдалик совғалари тақдим этдилар.

Тошкент тиббиёт академияси Касаба уюшмаси томонидан тақдирландилар:

Улуғ Ватан уруши қатнашчисига тенглаштирилганлар:

Ибодова Муҳтабар Қодировна – Юқумли касалликлар кафедраси фаҳрийси

Афғон уруши қатнашчилари:

1.Абдуқодиров Ҳабибулло – Юқумли касалликлар кафедраси фаҳрийси.

2.Отажонов Ҳамдам Шакирович – Академик лицей ҳарбий раҳбари.

3.Орифхонов Набихон Тўрахонович  – Коммунал гигиена кафедраси доценти

4.Маматов Исроил Исмоилович –Тиббий ҳарбий   факултет ўқитувчиси

5.Нуруллаев Орзиқул Жўрақулович-Тиббий ҳарбий факултет кафедра мудири.

6.Эсон Эгамович Нуров -“Нуронийлар”  қўмитаси раиси, 2-бўлим бошлиғи

7.Ҳудойбергенов Баҳтиёр – Анатомия ва клиник анатомия кафедраси ассистенти.

8.Холмуҳаммедов Абдували Абдукаримович- Қурилиш бўлимида монтёр

9.Қосимов Дилмурод Ҳудойбердиевич-ТТА Академик лицейи ҳисобчиси

Меҳнат ветерани

Мустафаева Мунивер Мустафаевна-фармакология кафедраси фаҳрийси

Тақдирлаш маросимидан кейин, йиғилганларга мусиқий куй ва қўшиқлар намойиш этилди.Байрам дастури  барчада катта таъсурот қолдирди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan