ТТАда 1 курсга қабул қилинган талабалар учун “Талабаликка бағишлов” тантанали маросими бўлиб ўтди

Тошкент Тиббиёт Академиясида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, 2019-2020 ўқув йилида биринчи курсга қабул қилинган талаба-ёшлар учун “Биз Ибн Сино издошларимиз” номли “Талабаликка бағишлов” тантанали маданий-маърифий байрам дастури жорий йилнинг 5 октябрь санасида “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтди.
Туркистон саройи фоесида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббуснинг ижроси бўйича Тошкент тиббиёт академияси талабалари томонидан кўргазма ташкил қилинди:
– Биринчи курс талабалари томонидан чизилган расмлар кўргазмаси;
– Талабаларнинг спорт мусобоқаларида эришган ютуқлар кўргазмаси;
– Давлат стипендиатлари, иқтидорли талабалар ва улар эришган ютуқлар билан танишув;
– Китоб савдоси ва китоб кўргазмаси;
– Талаба қизлар томонидан тикувчилик кўргазмаси;

Тадбирнинг тантанали қисмини Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Л.Н.Туйчиев очиб бериб, академия остонасига қадам қўяётган биринчи босқич талабаларини нуфузли даргоҳга ўқишга қабул қилинганликлари ва олдиларида турган шарафли ва ўта маъсулиятли вазифаларни енгиб ўтишларида омад тилаб ўтди.
Бундан ташқари, 1-октябр ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ТТАнинг бир қанча профессор-ўқитувчиларига эсталик совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тадбир давомида Академиянинг биринчи курсига қабул қилинган 800 нафардан ортиқ талабалари ўз қасамёдларини қабул қилдилар.
Шунингдек, тадбир давомида Академиянинг маданият уйи бадиий ҳаваскорлик тўгараги иқтидорли талабалари томонидан яратилган шеърлар, куй-қўшиқ ва дилрабо рақслар йиғилганларга тақдим этилди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan