Tel:+998 71 150-7834
 

АХБОРОТ ХАТИ

Наманган муҳандислик-технология институтида 2016 йилнинг 24-25 ноябр кунлари  “Замонавий ишлаб чиқариш шароитида техника ва технологияларни такомиллаштириш ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги миқёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказилади. Анжуманга илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган барча профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар ва иқтидорли ёшлар таклиф этилади.

 

Анжуманда қуйидаги шўъбалар бўйича масалалар муҳокама

қилиниши режалаштирилган:

 

1-шўъба: Тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари учун машина ва жиҳозларни такомиллаштириш ва жорий қилиш йўллари;

2-шўъба: Замонавий корхоналар учун рақобатбардош машина деталларини яратиш;

3-шўъба: Замонавий ишлаб чиқариш шароитида иқтисодий муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари;

4-шўъба: Техника ва технологияларни такомиллаштиришнинг фундаментал асослари.

 

Анжуманга тақдим этилаётган илмий мақолалар қуйидаги тартибда тайёрланиши лозим: материаллар 2-3 бет ҳажмда, 1,0 интервалда (чапдан 2,5 см, юқоридан 2,0 см, қуйидан 2,5 см, ўнг томондан 2,0 см, қоғоз ўлчови 210 х 297 мм) материаллар Microsoft Word матн муҳарририда Times New Roman шрифтда 14 ўлчамли кегелда тайёланиши лозим. Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб ва қоғознинг ўртасига автоматик тарзда келтириб ёзилади, бир интервалдан кейин иккинчи қаторда муаллифларнинг фамилияси-исми-шарифи, учинчи қаторда иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади ва бир интервалдан кейин матн бошланади.

Маъруза материаллари анжуман мавзусига мос, долзарб ва илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиши лозим. Материаллар 2 нусхада  қоғоз ва электрон варианти  (ilmiy@nammti.uz манзили бўйича) билан 2016 йил 15 ноябргача ташкилий қўмитага тақдим этилади.

 

Анжуман ишчи тиллари: ўзбек, рус ва инглиз. Анжуманга юборилган мақолалар таҳрир қилинмайди, маълумотларнинг ишончлилиги ва ифода тарзи муаллифлар зиммасига юклатилади. Анжуман ташкилий қўмитаси юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб берган илмий мақолаларни тўплам шаклида нашрдан чиқариш ва анжуман куни иштирокчиларга тақдим этишни режалаштирган.

Тўпламга киритилган битта мақола учун муаллифдан 10000 сўм миқдорда бадал пули тўланади.

 

Банк реквизитлари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ХККМ МБ, Тошкент шаҳар Бош бошқармаси, МФО: 00014, Ҳ/р:23402000300100001010, ИНН: 201122919,  ШХР: 400110860144017950100079003, ИНН: 200055908, ОКОНХ: 92110 НамМТИ, тўлов қоғозида  “2016 йил май ойи анжумани учун” ёзуви ёзилиши шарт.

Қўшимча маълумотлар: 160115. Наманган шаҳри, 3-кичик ноҳия, Косонсой кўчаси,

7-уй. Наманган муҳандислик-технология институти, Илмий бўлим.

Телефон: (0594) 152-52-32, (0591) 340-85-32

E-mail: nammti_ilmiy_pro@edu.uz, ilmiy@nammti.uz

 
 

Share this Post