Ички назорат ва мониторинг бўлими

Prof. Mirsharapov O'tkir Mirsharapovich
Prof. Mirsharapov O’tkir Mirsharapovich

Миршарапов Ўткир Миршарапович

Бўлим бошлиғи

Тел.: +998 71 2145948, Email: inim@tma.uz

Бўлим ҳақида

1. Тошкент тиббиёт академияси Ички назорат ва мониторинг бўлими кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ўқув талим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Олий талим соҳасига оид қарорлари, Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ва услубий кўрсатмаларининг ҳамда Академия бўйича ички буйруқлар, қарорлар ва кўрсатма-фармойишларнинг ижро этилишини ўз вақтида бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган.
2. Ички назорат ва мониторинг бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Талим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқларига ва «Ички назорат ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторингини амалга ошириш тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Ички назорат ва мониторинг бўлими Академияда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этилишини амалга оширади, шунингдек факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмаларнинг ўқув, ўқув-услубий, манавий-маърифий, илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, ҳайъат ва илмий кенгаш қарорлари, вазирлик ва академия бўйича чиқарилган буйруқларнинг ва таълим, соғлиқни сақлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (.doc)

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида (.doc)

“2015-2016 ўқув йилининг 1-ярим йиллиги учун кафедралар профессор ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги юкламаларини бажарилиш ҳисоботлари тўғрисида” буйруқ (.pdf)