Кадрлар бўлими

fayziyev-b_opt

Файзиев Бахтиёр Файзиевич

Кадрлар бўлими бошлиғи

Мурожаат учун телефон: 150-78-31, El.pochta: kadr@tma.uz

Кадрлар бўлимининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
-академия ректорат бўлимлари, факультетлар ва кафедраларнинг меҳнат ресуслари сон ва таркибини ўрганади ҳамда уни такомиллаигтиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
-академиянинг барча бўлимлари, факультетлар кафедраларини юқори малакали, чуқур касбий билимга, юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган кадрлар билан таъминлайди;
-академия педагогик ходимларини конкурс асосида ишгақабул қилиш тўғрисида эълон бериш учун зарур бўлган хужжатларни тайёрлайди, шунингдек бўш иш жойлари бўйича маълумотларни тўплашни ва таҳлил этилишини ҳамда рўзномада эълон қилинишини ташкил қилади;
-кадрлар сифат таркиби (ходимларнинг маълумот даражаси, иш стажи, тажрибаси ва ёши) ни ўрганиб чиқиш, асосий участкалар- кафедра ва бўлимларни юкори малакали, етарли касбий тажрибага эга, замон талабларига жавоб бера оладиган, жамоани орқасидан эргаштира оладиган, уларни тарбиялаб боришга қурби етадиган ходимлар билан таъминлаш. Ходимларни иш фаолиятини ўрганиб бориб ва уларни касбий жихатдан ўсишга эътибор беради. босқичма-босқич лавозимларга тайинлаб боради;
-кадрлар сифат таркибини яхшилаш мақсадида «Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар билан тўлдириши лозим бўлган лавозимлар намунавий номенкулатураси» ни ишлаб чиқиш ва тасдиқдан ўтказиш;
-академия шахсий таркиби бўйича буйруқлар: ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат таътилини бериш, хизмат сафарига юбориш, академия ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ходимлар билан ишлаш жараёнидаги бошқа холатларни расмийлаштиради.
-академия тизими ходимлари меҳнатини нормалашнинг ташкил этилишини ташкиллаштириш тадбирларини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;
-академиянинг ички мехнат тартиби коидаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, жамоа шартномасини муҳокама қилиш. жамоанинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорларни, меҳнат интизоми ва унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ўрганиш ва олиб бориш;
-академияга ишга қабул килинган янги ходимлар, ёш кадрларни жамоага тезроқ киришиб кетиши учун уларни турли тадбирларга жалб қилиш, топшириқлар бериб бориш.