Маънавият ва маърифат бўлими

Худайқулов-Д.Х

Худойқулов Дўстмурод Хидирович

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:

Teл.: (71) 150-78-03
Email: manaviyat@tma.uz, Manaviyat2015@mail.ru

Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими Академияда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, адабиётлар тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.


Умумий қоидалар

  • Бўлим академия ректорининг буйруғи асосида тузилади;
  • Бўлимнинг ишчи гуруҳи академиянинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
  • Бўлим маънавий-ахлоқий ишлар бўйича проректор бошчилигида фаолият олиб боради;
  • Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари кафедра ҳам гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда иш олиб боради;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради, жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.

Бўлимнинг мақсади:

Талаба-ёшларни миллий ва умум инсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-естетик дунё қарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ёшлар дунё қарашига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар хил “оммавий маданият” хуружларидан авайлаб-асраш, уларни бу йўллардан қайтариш, Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;
Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантириш, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш имунитетини янада кучайтириш мақсадида турли соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил этиш.
Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олибборилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш
Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиббориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;
Академияда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;
Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари:

Факултетлардаги маънавий-ахлоқийи шларни назорат қилиш;
Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруғлари ҳам кўрсатмаларни факултетлардаги бажарилишини назорат қилиш,
Деканнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича ўринбосарларини тайинлаш, ҳамда вазифаларидан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўзтавсиялари билан қатнашади.
Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факултет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;
Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича декан ўринбосарлари олиб борадиган ишлар бўйича белгиланган тартибда мунтазам бўлим бошлиғига ҳисобот беради;
Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намунакўрсатган бўлим, факултет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.