Маркетинг бўлими

Бўлим бошлиғи: Маджидов Алишер Шавкатович
Teл.: (+99871) 214-90-59
Мобил: (+99899) 804-90-59
Факс: (+99871) 214-90-59

E-mail: marketing@tma.uz
E-mail: alisher.madjidov@tma.uz

Шартномаларни расмийлаштириш гуруҳи катта назоратчи: Тўлаганова Маҳфуза Ахборовна

Шартномаларни расмийлаштириш гуруҳи инспектори: Турсунова Дилдора Исмоиловна

Шартномаларни расмийлаштириш гуруҳи инспектори: Ёқубова Дилфуза Мухиддинходжаевна

Ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича катта инспектор: Кан Валентина Михайловна

Бизнинг манзил:
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 2-уй, 100109
2-ўқув биноси, 2 қават
Тел./факс: (+99871) 214-90-59
Email: marketing@tma.uz


Бўлим ҳақида
Маркетинг бўлими Тошкент тиббиёт академиясининг мустақил таркибий тузулмаси ҳисобланиб бевосита ректорга бўйсунади.

Бўлим миссияси
Маркетинг бўлимининг миссияси Тошкент тиббиёт академиясининг бренди ҳамда таълим дастурларини олға суриш бўлиб ҳисобланади.

Бўлим вазифалари
Соғлиқни сақлаш ва турдош соҳалардаги ташкилотларга мақсадли тўлов-контракт асосида мутахассис тайёрлаш бўйича шартномалик муносабатларини шакллантириш.
ТТАдаги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олиш имкониятлари ҳамда битирувчилари ҳақидаги маълумотларни тарқатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясини республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этишини таъминлаш.
Соғлиқни сақлаш ва турдош соҳаларидаги бўш иш ўринлари портфолиосини шакллантириш, ТТА битирувчиларини ишга тақсимлаш, уларни иш билан бандлиги мониторингини олиб бориш.

Бўлим норматив ҳужжатлари
ТТА маркетинг бўлими ўз фаолиятини қуйидаги хужжатларга асосланган ҳолда амалга оширади:
Ташқи норматив хужжатлар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги қарор ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, “Олий таълим тўғрисида”ги Низом, амалдаги Меҳнат Кодекси, қонунчилик ҳамда таълим соҳасидаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг буйруқлари, бошқарув ва норматив ҳужжатлари;
Ички норматив ҳужжатлар: Тошкент тиббиёт академияси низоми, ички меҳнат тартиб қоидалари, академиянинг маҳаллий норматив актлари (қўлланма, стандарт ва б.), ректор буйруқлари, бўлим дастурлари ва режалари ҳамда Маркетинг бўлими Низоми.