Молия-иқтисодиёт бўлими

Бўлим бошлиғи

Хасанова Азиза Маликовна

телефон : 150-78-49

Е-mail: aziza1960@mail.ru

Етакчи иқтисодчи

Ильясова Рухсора Ильхамовна

Е-mail: rilysova @mail.ru

Бўлим фаолияти хақида

Молия-иқтисодиёт бўлими Тошкент тиббиёт академиясининг таркибий  бўлинмаси хисобланади.Бўлимнинг мажбуриятларига жорий ва переспектив планларни ишлаб чиқиш,  Тошкент тиббиёт Академияси  бўлимларни прогнози ва сақлаб туриш туриш харажатларини ишлаб чиқиш, турли маънбалардан (давлат бюджети,контракт -тўлов махсус маблағлар ,илмий-изланиш фаолиятидан ва бошқа маънбалардан) академиянинг молиявий эхтиёжини аниқлаш ва амалиётга тадбиқ қилиш.

Молия-иқтисодиёт бўлими бюджет, тўлов-контракт, махсус маблағлар,ривожлантириш фонди ва гранд бўйича сарф-харажат сметасини тузади ва ишини такшкил этади. смета бўйича  хар бир йўналишдаги жорий йил учун талаб қилинадиган эхтиёжлар рўйхатини тузиб чиқиш ва бўлимлар ва кафедралар билан смета харажатлари миқдорни бюджет ва нобюджет маблағлар лимитидан келиб чиққан холда шакллантиради.Бўлим шунингдек ТТАкадемиясининг  молия-хўжалик фаолиятини тахлил этиш ва истикболли лойихаларни тадбиқ  этади.

Бўлимнинг асосий  функциялари:

Штат жадвалини тузиш ва назорат олиб бориш;

Смета сарф-харажатлари прогнозини ишлаб чиқиш хамда назорат олиб бориш;

Тошкент тиббиёт академиясининг барча турдаги фаолияти устидан мажмуавий иқтисод тахлилини олиб бориш;

Тошкент тиббиёт академиясининг барча иқтисодий  кўрсаткичлари бўйича статистик хисоб-китобини олиб боради ва ўрнатилган муддатларда жорий хисоботларни тайёрлаб боради;

Янги ўқув йили учун хамда иш хақи ва стипендиядар оширилганда  профессор-ўқитувчи, маъмурий-хўжалик, ўқув ёрдамчи ходимлар тарификацион рўйхатини тузиш;

Меърий база ўзгаршини хисобга олиб штат жадвалини корректировака қилиш;

Молия маънбасини хисобини олиб бориш.

Бюджет ва нобюджетдан маблағларидан  молиялаштирилувчи  смета сарф- харажатларини тузиш;

Ўз.Р молия ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг  тасдиғидан ўтган лимит асосида смета сарф-харажатларини корректировка қилиш;

Хисобхона маълумотлари асосида смета маблағларининг сарфланишини тахлил қилиб бориш;

Профессор-ўқитувчи , маъмурий –хўжалик хамда ўқув ёрдамчи ходимларни мехнат шартномаларига ойлик маошларини ўрнатиш;

Хар ойда Тошкент ТТА бўлимларидан,кафедраларидан келган табелларни  тасдиқланган штат жадвалига асосан текшириш.