Спорт мажмуа бўлим

Ерматов Шухрат Фархадович   

Спорт мажмуа бўлими мудири

Тел: +998(71) 150-78-27

Электрон манзил: shuh0777@gmail.com

 Тошкент тиббиёт академияси 2008 йилдан бошлаб фаолит кўрсатиб келади. Спорт мажмуани асосий фаолити Тошкент тиббиёт академиясининг1-2 курс талабалари ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Академ лицей ўқувчиларига жисмоний маданият ва спорт фани машғулотларини олиб бориш, шу билан бир қаторда тасдиқланган режа асосида спорт тадбирларини ўтказишдан иборат.

Жисмоний маданият ва спорт фани бўйича 4 нафар ўқитувчи бўлиб, футбол, волейбол, стол тенниси, оғир атлетика, кураш, дзю-до бўйича дарсдан ташқари вақтларда машғулотлар олиб боришади ва турли мусобақаларда талабаларни иштирок этишини таъминлайди.

Талабаларни жисмоний тарбия ва спортга кенг  жалб қилишда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда, ёш авлодни соғлом қилиб тарбиялашда  ТТА спорт мажмуасида футбол, волейбол, стол тенниси, оғир атлетика(бодибилдинг), кураш, дзю-до спорт турларидан секция машғулотлари ташкил қилинган

Спорт тури Душанба Сешанба Чоршанба Пайшанба Жума Шанба Спорт турларига маъсул ўқитувси мураббийлар
Футбол 16-00 16-00 Давлетмуратов Даврон
Волейбол 16-00 16-00 Каримов Абдувохит
Стол тенниси 16-00 16-00 Инагамов Бахром
Шахмат 16-00 16-00 Ерматов Шухрат
Кураш, Дзю-до 17-00 17-00 Ерматов Шухрат
Бокс 17-00 17-00 17-00 Омонов Жамол
Бодибилдинг 16-00 16-00 16-00 16-00 16-00 16-00 Ерматов Шухрат
Енгил атлетика 16-00 16-00 Каримов Абдувохит

Спорт мажмуа умумий майдони 53.436 м.кв бўлиб, очиқ стадион, баскетбол, волейбол, гандбол, катта теннис(корт) ҳамда енгил атлетика манежидан иборат. Ундан ташқари гандбол, мини футбол, волейбол машғулотларини ўтказиш учун 48х34 м ўлчамли спорт зал ва томошагох(трубуна) тагида мослаштирилган тренажор, кураш залларидан иборат.

Translate: English, Russian