Юрист маслаҳатчи

Алимов Аброрбек Алишерович

Юрист маслаҳатчи

Тел.:

E-mail:


Қуйидагилар юридик хизмат фаолиятининг асосий йуналишлари ҳисобланади:

ТТАнинг ҳуқуқий қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

ТТА томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

ТТАнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

ТТА ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва ахамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, ТТАнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя килинишини таъминлаш.

а) ТТА, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;

б) бошқа тузилмалар билан биргаликда ТТА томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан ТТАнинг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

г) ТТА томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

д) ТТАнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва ОТ нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этади, ТТАда талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

е) тегишли тузилмалар билан биргаликда ТТАнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ахволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;

ж) шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;

з) ТТАнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий химоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;

и) мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;

к) бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда ТТАда мулкнинг талон-тарож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш ҳаражатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-тарож қилиниши ва камомад холатлари бўйича материалларни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;

л) моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради.