Факультетлар

Даволаш факультети

Факультетда “даволаш иши” таълим йўналиши бўйича олий маълумотли умумий амалиёт врачлари тайёрланади.
Факультетда таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Ўқиш муддати 6 йил.
Таълимнинг дастлабки 5 йилида талабалар тиббий-биологик, параклиник, гуманитар йўналишларидаги
фанлар бўйича таҳсил оладилар. Ўқишнинг 6 босқичида талабаларга «Умумий амалиёт врачи»
мутахассислиги ўқув дастури бўйича билим берилади.
Факультет битирувчиларига «Умумий амалиёт врачи» мутахассислиги берилади ва улар танлаган ихтисослиги
бўйича магистратура ва клиник ординатурада ўқишни давом эттириши мумкин.

Факультет декани: тиббиёт фанлари доктори, профессор Халматова Барно Турдиходжаевна

Тиббий-педагогика факультети

Факультет врач-педагог ихтисослиги бўйича умумий амалиёт врачларини тайёрлайди.
Ўқиш муддати 6 йил.
Ушбу факультет битирувчилари келгусида даволаш-профилактика муассасаларида ёки тиббиёт коллежларида
педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
Ўқишни танланган ихтисослик бўйича магистратура ва клиник ординатурада давом эттиришлари ҳам мумкин.

Факултет декани: тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳамраев Аброр Асрарович

Тиббий-профилактика факультети

Факультет – умумий врач гигиенист-эпидемиолог мутахассисларини тайёрлайди.
Ўқиш муддати 5 йил.
Битирувчилар санитар-эпидемиология хизмати муассасаларида фаолият юритиши ёки танланган
йўналиш бўйича магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин.

Факультет декани: тиббиёт фанлари доктори, доцент Саломова Феруза Ибодуллаевна

Олий маълумотли ҳамширалар факултети

Факултет қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлайди: ҳамширалик ишида менежмент, ҳамширалик ишида анестезиология ва реанимация, ҳамширалик ишида жарроҳлик, ҳамширалик ишида акушерлик.
Битирувчилар магистратурада ўқишни давом эттириши ёки қуйидаги соҳаларда ўз фаолиятини олиб бориши мумкин:
– тиббиёт коллежларда таълим иши;
– етакчи жарроҳлик ҳамшираси;
– етакчи анестезиология ва реанимация ҳамшираси;
– туғруқ блокларида (комплекслари) акушерка;
– бош ҳамшира (ҳамширалик ишида менежмент).
Ўқиш давомийлиги 3 йил.

Факултет декани: тиббиёт фанлари доктори, доцент Бакиева Шаҳло Ҳамидуллаевна

Малака ошириш факультети

Малака ошириш факультети Тошкент тиббиёт академиясининг 2015 йил 20 августдаги 243-сонли буйруғи асосида фаолият кўрсата бошлади.

Факультет таркибига 2016 йил 4 мартдаги 87-сонли буйруққа асосан 5 та кафедра киритилди.

Булар:

  1. 1-сон акушерлик ва гинекология кафедраси (Аюпова Фарида Мирзаевна)
  2. Дерматовенерология кафедраси (Ташкенбаева Умида Алишеровна)
  3. Травматология, ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлик кафедраси (Каримов Муродулла Юлдашевич)
  4. 1-сон ички касалликлар кафедраси (Нуриллаева Наргиза Мухтархановна)
  5. Малака ошириш кафедраси (Дадабоева Раъно Қудратовна)

Факултет декани: тиббиёт фанлари доктори, доцент Ирназаров Акмал Абдуллаевич

Ҳарбий-тиббий факультет

Факультет тиббий хизмат офицерлари, резерв ва заҳирадаги тиббий хизмат офицерларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади.
Факультетга даволаш факултетининг 5 курс битирувчилари танлов асосида қабул қилинади.

Факультет бошлиғи: полковник Собиров Жаҳонгир Рўзиевич

Факултетнинг расмий сайти: http://mmf.tma.uz