Ректор табриги

Азиз ва муҳтарам дўстлар!

Академиямизда фаолият кўрсатаётган ҳурматли ҳамкасблар ва илмга чанқоқ талабалар!

Тошкент тибббиёт академияси Ўзбекистон Республикасида тиббий кадрларни тайёрловчи илғор тиббиёт олийгоҳларидан биридир. Биз 2005 йилдан бери дунёдаги инсонпарварлик касбининг мутахассисларини тайёрлаймиз. Кўп йиллардан бери академиямиз ўз ишининг самарадорлиги билан Ўзбекистон Республикасида мавжуд илғор тиббиёт мактаблари орасида биринчи ўринда туради, жонажон ўқув юртимиз халқаро тиббиёт ареналарида ва дунёнинг бир неча машҳур олийгоҳлар билан қўрқмасдан баҳслаша олади.

Академияда 6 та – даволаш, тиббий-педагогика, тиббий-профилактика, тиббий-биология, олий маълумотли ҳамшира ва ҳарбий тиббиёт факултетлари мавжуд.

Тошкент тиббиёт академияси – бу юксак илмий-педагогик салоҳиятга эга, илм олишнинг кенг имконияти, халқаро алоқалар тараққий топган, жамоатчилик рағбати юксак мутахассисларни тайёрловчи олий ўқув юртининиг замонавий кўринишидир. Сўнгги йилларда академиямизда яхши анъаналар йўлга қўйилди, бакалавриатура ва магитратура мутахассисларини ўқитиш ва диссертациялар ҳимоясига янгича ёндашилмоқда, олийгоҳнинг моддий-техник база яхшиланди.

Европа ва Осиёнинг машҳур олийгоҳлари билан халқаро ҳамкорлик қилиш янада кўпайди. Охирги йилларда ТТАда АҚШ ва Корея Республикаси билан биргаликда талабаларни замонавий технологиялар асосида ўқитиш мақсадида ўқув маркази очилди ва бугунги кунда ҳам ўз фаолиятини давом эттиряпти.

Маълумки, таълим ва илм-фан мамлакатнинг инновацион ривожланиш асоси ҳисобланади. Бугунги замонавий шароитда илм-фаннинг роли анча ошди. Ҳозирги глобаллашув асрида таълим тизимини такомиллаштириш устувор вазифалардан биридир. Давлатнинг рақобатбардошлиги фуқароларининг таълим даражасига боғлиқ.

Биламизки, сиз ҳаётингизда шифокор бўлишдек муҳим қарорни қабул қилдингиз ва олдингизда турган имтиҳонлардан қўрқмайсиз, тиббиёт фанидаги “гранит”лар сизни чўчитмаслигига аминмиз.

Академиямизнинг барча талабаларига ривожланаётган дунё тиббиётини ўрганишларини тилайман, биз бунда сизларга албатта ёрдам берамиз.

Туйчиев Лазиз Надирович

Тошкент тиббиёт академияси ректори