Ҳамкор тиббиёт коллежи ўқувчилари Тошкент тиббиёт академиясига ташриф буюрдилар

      Тошкент тиббиёт академияси ва  бириктирилган тиббиёт коллежлари ўртасидаги ҳамкорлик ишларини самарали олиб бориш мақсадида Чирчиқ тиббиёт коллежининг ўқитувчилари ва бир гуруҳ билимга чанқоқ ўқувчилари Тошкент тиббиёт академиясининг  «Офтальмология» кафедрасига ташриф буюрдилар.

       Улар билан  “Кўз касалликлари билан хасталанган беморларни текшириш усуллари ва ҳамширалик парвариши” мавзусида амалий дарс ўтказилди. Дарс жараёнида ўқувчиларни ТТАнинг Кўз касалликлари бўлими билан таништирилди ва  кўз касалликларини ўз вақтида  аниқлаш, беморларга профилактика чораларини тўғри олиб боришнинг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумотлар  берилди.

     Шунингдек кафедра ассистентлари Г.Э.Кангилбаева, К.М.Имомалиева, У.З.Ходжаевалар томонидан кўриш ўткирлигини аниқлаш усуллари,  кўзойнақ танлаш техникаси,   кўриш майдонини аниқлаш усуллари, кўз ички босимини  ўлчаш, офтальмоскопия усуллари кўрсатиб  берилди. Замонавий текширув ускуналари асосида ташкил этилган амалий дарс коллеж ўқувчиларида жуда катта таъссурот қолдирди.

     Мавзу бўйича турли мулоҳазалар, фикрлар, саволлар коллеж ўқувчилари  томонидан қизғин муҳокама килинди.

Академик лицей ва коллежлар
билан ишлаш бўлими.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan