Tel:+998 71 150-7834
 

Devonxona (rasmiyatchilik) bo’limi

Девонхона бўлими бошлиғи:

Ерматова Гулмира Шарибовна

+99871 214-91-72
devonxona@mail.ru, devon@tma.uz

Тошкент тиббиёт академияси

Тошкент тиббиёт академияси девонхона бўлимида бўлим бошлиғи, назоратчи, иш юритувчи,  кўпайтириш машина оператори, хат ташувчи, архив мудири, архиввариус ёрдамчи ходимлар ўз фидоийлиги билан фаолият юритиб келмоқда. Улар академия қоидаси асосида иш олиб бориш билан бир қаторда, келиб тушган хат-хабарларни, буйруқ ва фармонларни, қарор ва кўрсатмаларни қабул қилади ва уни шу вақтда рўйхатга олиб тегишли ўринларга жўнатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан келган хатлар, модемограммалар, факс, коллегия қарорлари, келган телефонограмма ва буйруқларни рўйхатга олиб            «E Хужжат” дастурига киритгандан кейин назорат карточкалари билан биргаликда жавобгар шахсларга, яъни бўлимларга «E Хужжат” орқали ректор ёрдамчиси томонидан бўлимларга тарқатилади.

Шунингдек, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожотлари рўйхатга олиниб, уларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари рўйхатга олинади ҳамда жавобгар одамларга берилиб, уларнинг бажарилиши назорат қилинади.

Архив ишини ташкиллаштиришда бўлимларда архивга топшириладиган ҳужжатлар тегишли тартиб бўйича рўйхатга олиниб, белгиланган муддатда сақланади. Шунингдек, давлат архиви билан биргаликда иш олиб боради.

Академия ректор томонидан чиқарилган буйруқлар тегишли факультетларга, кафедраларга ҳам бўлимларга нусхалари тайёрланиб, ўз вақтида етиб боришини таъминлайди.

Девонхона бўлими Иш куни-Хар куни Душанбадан Шанбагача.

Иш вақти соат 900-1700 гача.

Шанба куни 900-1500 гача

 

ТТАга Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиш тартиби:

-ёзма –ўзи олиб келиши мумкин.

-ёзма-почта орқали жўнатиш мумкин. ТТА нинг юридик манзили: Тошкент, Фаробий -2

– электрон адрес орқали келиши мумкин. devon@tma.uz

Translate: Eng, Рус