Tel:+998 71 150-7834
 

Magistratura bo’limi

Имамов-Абдурахмон-Абдуганиевич

Imamov Abdurahmon Abduganiyevich

Magistratura bo’limi boshlig’i

Tel: +998 71  214-89-30

Email: Magistratura@tma.uz      abduraxmon.imamov@tma.uz

 

 

 


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябр 305 сонли буйруғи билан тасдиқланган Магистратура ҳақидаги Низом асосида собиқ 1 ва 2 ТошДавТИ қошида магистратура факультетлари ташкил қилиниб фаолият кўрсатган. Факультетларга профессорлар Расуль-Заде Ю.Г., Якубов А.В. рахбарлик қилган. 2005 йил 19 июнда собиқ 1 ва 2 ТошДавТИлари бирлаштирилиб Тошкент Тиббиёт Академияси ташкил қилиниши муносибати билан ТТА магистратура факультети ташкил этилди. Факультет декани лавозимида 2005 йилда профессор Расуль-Заде Ю.Г., 2005-2008 йй. профессор Маматкулов Б.М. фаолият кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 10 сентябрь 190-сонли қарори, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2008 йил 18 февраль 34-сонли буйруғи ва Тошкент Тиббиёт Академиясининг 2008 йил 20 май 106-сонли буйруғи асосида 2008 йил 1 январда Магистратура бўлими ташкил топди. Магистратура бўлими бошлиғи лавозимида 2008-2011йй. доцент Маликова Г.Б., 2011-2013 йилларда профессор Рахмонова Л.К., 2013-2014 йилларда доцент Боймурадов Ш.А лар раҳбарлик қилишди. 2014 йилдан ҳозирги кунгача доцент Имамов А.А. магистратура бўлими мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмокда.

 

Магистратура – аниқ ихтисослик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган

Бакалавриатдан кейин унинг негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.

Магистрант – хар томонлама билимдон, фундаментал илмий асосга эга, илмий ижод услубиёти, замонавий ахборот технологияси, илмий маълумотлар қабул қилиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш усулларини биладиган, илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолиятга тайёр бўлган етук инсондир.


Магистратура талабалари томонидан тайёрланаётган Магистрлик диссертациялари мавзулар >>>


Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура бўлимида қуйидаги йўналишлар бўйича магистрантлар таълим оладилар.

 

Код Мутахассислик
1. 5А510101 Акушерлик ва гинекология
2. 5А510102 Эндокринология
3.

4.

5.

5А510103 Ички касалликлар (Терапия)

Гематология ва трансфузиология

Реабилитология

6. 5А510104 Оториноларингология
7. 5А510105 Кардиология
8. 5А510106 Офтальмология
9.

10.

11.

5А510107 Юқумли касалликлар

Болалар юқумли касалликлари

Фтизиатрия

12. 5А510108 Дерматовенерология
13. 5А510109 Неврология
14. 5А510110 Умумий онкология
15. 5А510111 Психиатрия
16.

17.

5А510112 Хирургия

Торакал хирургия

18. 5А510113 Тиббий генетика
19. Тиббий биохимия
20. Бактериология ва вирусология
21. Клиник лаборатория ташхиси
22. Тиббий радиология
23. 5А510114 Нейрохирургия
24. 5А510115 Жамоат соғлигини сақлаш ва соғликни сақлашни бошқариш
25. Хамширалик ишини ташкил этиш ва бошқариш
26. 5А510117 Урология
27. 5А510118 Морфология
28. Нормал ва патологик физиология
29. 5А510119 Наркология
30. 5А510120 Анестезиология ва реанимация
31. 5А510121 Травматология ва ортопедия
32. 5А510122 Оилавий тиббиёт
33. 5А510123 Суд тиббий экспертизаси
34. 5А510124 Патанатомия
35. 5А510125 Шошилинч тиббий ёрдам
36. 5А510301 Коммунал гигиена
37. Меҳнат гигиенаси
38. Овқатланиш гигиенаси
39. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси
40. Радиацион гигиена
41. Умумий эпидемиология
42. 5А510111 Тиббий психиология
43. 5А510126 Фармакология
44. 5А510127 Спорт тиббиёти

 


Тошкент Тиббиёт Академиясининг Магистратураси ташкил қилингандан буён битирган магистрлар сони

 

 

Йиллар

 

Бюджет

 

Контракт

 

Битирувчилар умумий сони

 

2005-2006 йй. 51 152 203
2006-2007 йй. 61 159 220
2007-2008 йй. 73 164 237
2008-2009 йй. 67 195 262
2009-2010 йй. 71 213 284
2010-2011 йй. 58 191 249
2011-2012 йй. 63 207 270
2012-2013 йй. 59 224 283
2013-2014 йй. 61 215 276
2014-2015.йй. 62 208 270
Жаъми 626 1928 2554

 

Тошкент тиббиёт академияси магистратурасини тугаллаган талабалар ҳозирги кунда Республикамизнинг нуфузли тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари ҳамда илмий текшириш институтларида ишлаб келишмоқда.

Translate: Eng, Рус