Tel:+998 71 150-7834
 

O’quv-uslubiy bo’lim

15Ўқув-услубий бўлим бошлиғи:

Азизова Феруза Хусановна

Қабул вақти: 9.00 – 17.00

Телефон: (8371) 214-84-03

Электрон манзил: feruza.xusanova@tma.uz

 

 

Ўқув-услубий бўлим Тошкент тиббиёт академиясининг асосий тузилмаларидан бири бўлиб, у академия ректорига бўйсунади ва ўқув ишлари бўйича проректор томонидан бошқарилади.

Бўлимнинг вазифалари:

  1. Ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларни сифатли тайёрланишини таъминлаш ва ўқув жараёнига тўлақонли тадбиқ этиш;
  2. Ўқув жараёнини сифатли ташкил қилиш, ўқув ишларини услубий жиҳатдан таъминлаш ва такомиллаштириш;
  3. Ўқув режасига Давлат таълим стандартларига мос равишда ўзгартиришлар киритиб бориш, турдош олий таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш;
  4. Академияда ўқув режаси ва дастурлар асосида ўқув-тарбия ишларини амалга ошириш;
  5. Ўқув йиллари учун ўқув жараёни жадвали, дарс жадвалларини тузиш;
  6. Ўқув жараёнига талабалар билимини бахолаш ва назорат қилиш бўйича рейтинг тизимини, тест назорати ва бошқа ўқув жараёни сифатини оширувчи самарали, прогрессив усулларини тадбиқ этиш;
  7. Академия ҳудудидаги ва жойлардаги кафедралар, аудитория фондлари ва маъруза залларидан тўғри фойдаланишни таъминлаш ва назорат қилиш;
  8. Талабаларнинг ўзлаштириши бўйича хулосалар чиқариш, жорий ўзлаштириш ва Якуний Давлат аттестацияси натижаларини тахлил қилиш ва улар асосида академия бўйича Илмий Кенгашга хисобот тайёрлаш;
  9. Академиянинг Илмий Кенгаши, ректорат мажлислари, Илмий- услубий ҳайъатга ўқув ишлари бўйича маълумотлар ва қарорлар лойихасини тайёрлаш;
  10. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича юқори турувчи ташкилотларнинг буйруқлари, қарорлари, йўриқ хат, кўрсатма ва тавсияларини ҳамда илмий ва ректорат кенгаши карорларини, ректор ва проректор буйрук, фармойиш ва жорий кўрсатмаларини деканат, кафедра ва академиянинг бошқа бўлимларига етказиш ва ижросини назорат қилиш;
  11. Ўқув жараёни ва унинг моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
  12. Муддатли буюртмалар: профессор-ўқитувчи журнали, маърузаларни қайд этиш журнали, ўқитувчининг шахсий иш режаси, рейтинг дафтарчалари, талабалик гувохномаси ва ўқув бланкалари билан тегишли бўлимлар ва кафедраларни таъминланишини назорат қилиш;
  13. Кафедра ва факультетларда ўқув ишларига мутасаддилар билан ўқув жараёнига замонавий ахборот-компьютер ва янги педагогик технологияларни жорий этиш бўйича даврий равишда семинарлар, консультациялар ташкил этиш;
  14. Талабалар контингентини аниқлаш;
  15. Деканатлар ва кафедраларнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини назорат қилиш ва ҳ.к.

 

Translate: Eng, Рус