Tel:+998 71 150-7834
 

Xalqaro aloqalar bo’limi


Жураев Абдуназар Хатамназарович

Бўлим бошлиғи

Тел.: +998 71 214-82-91 , Email: inter.dep@tma.uz

Тошкент тиббиёт академиясининг (ТТА) ҳалқаро бўлими фаолияти Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро хамкорлик бўйича норматив меъёрларга мос равишда олиб борилади. ТТА ҲАБ академиянинг халқаро алоқалари бўйича фаолиятини,  тиббиёт ходимларини мутахассисликлар бўйича хорижда амалиёт малакасини оширишларини, хорижнинг тиббиёт илмининг энг илғор тажрибаларини академияда қўллаш ва ривожлантиришни, хорижий талабаларни ўқитишни ва касбга тайёрланишини ташкил қилади.

Академиянинг ҳалқаро хамкорлик доирасидаги фаолиятини такомиллаштиришб ҳалқаро академик алмашинувни жадаллаштириш мақсадида ТТА ректорининг 23.09.2005 йилдаги № 217 сонли буйруғи билан ҳалқаро алоқалар бўлими (ҲАБ) ташкил этилган.

Академиянинг ҳалқаро хамкорлик фаолиятини норматив таъминлаш учун қуйидаги хужжатлар ишлаб чиқилган::

  1. ТТА ҲАБ фаолиятини ривожлантириш концепцияси;
  2. ТТА ҲАБ ҳақидаги Низом;
  3. ТТА ҲАБ ходимларининг хизмат йўриқномалари;
  4. Чет эл фуқароларини ТТАга қабул қилиш ва ўқитиш ҳақидаги Низом;
  5. ТТА ходимлари ва талабаларини хорижга юбориш тартиби ҳақидаги Низом.

 

ҲАБ Тошкент тиббиёт академияси ташкилий тизимидаги ўрни :

ҲАБ бошлиқ томонидан бошқарилиб бевосита ТТА ректорига бўйсунадиган ва 4 йўналишдан ташкил топади:

  • Ҳалқаро таълим дастурлари ва лойиҳалари йўналиши;
  • Ахборот –таҳлил йўналиши;
  • Ташкилий протокол йўналиши.
  • Виза йўналиши.

ҲАБнинг  ФУНКЦИЯЛАРИ

Ҳалқаро таълим дастурлари ва лойиҳалари йўналиши
  • ТТА ҲАБ ходимлари ва талабаларига ҳалқаро таълим дастурларида иштирок этиш учун ариза бериш бўйича ҳужжатларни режалаштириш масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат ёрдамини беради;
  • Ҳамкорликдаги таълим дастури ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкор ўқув муассалари, жамғармалар ва ҳалқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатади;
  • Ҳалқаро таълим дастурлари доирасида хориж фуқароларини (талабалари, аспирантлар, ўқитувчилар) ТТАга қабул қилинишига кўмаклашади, уларни академияда таълим олишларини бошқаради ва ТТА да бўлганликларини тасдиқловчи хужжатлар билан таъминлайди.;
  • ТТА ҳалқаро таълим бўйича фаолиятини ривожлантириш мақсадида грант кўмагини олиш учун лойиҳа аризаларини ишлаб чиқади ва турли жамғарма ва ташкилотларга топширади;
  • Ҳалқаро стипендияли дастурларни ва уларнинг таълим имкониятлари базасини бошқаради;

 

Ахборот – тахлил йўналиши.

 

  • ТТА Ҳалқаро фаолиятини таҳлил қилади ва тегишли ҳисоботларни, академияни таркибий бўлинмалари ва ташқи ташкилотлар сўрови билан ахборот маълумотномалрни тайёрлайди ва раҳбарга тақдим этади;
  • ТТА факльтетлари, кафедра ва бошқа бўлинмаларнинг ҳалқаро фаолиятини режалаштириш ва ҳисоботлар тайёрлаш бўйича ишлар олиб боради;
  • ТТАга келувчи таклиф қилинган ва рўйхатдан ўтган барча чет эл фуқароларини хисобга олади.;
  • ТТанинг хорижга кетувчи ходимлари, магистр ва талабалари ҳақидаги маълумотлар базасини бошқаради;
  • ҲАБ нинг академия сайтидаги веб саҳифаларини сақлаш ва янгилашни таъминлайди.

 

Ташкилий – протокол йўналиши

 

  • ТТАда ўтказиладиган тантанали маросим ва тадбирларни баённомаларини тайёрлашни таъминлайди;
  • ТТАга расмий ташриф билан келган мехмонларни қабул қилиш баённомаларини тайёрлашни таъминлайди;
  • ҲАБ фаолияти доирасида ўтказиладиган ҳалқаро конференцияларни ташкил қилиш ва ўтказишни амалга оширади;
  • ТТАга ҳалқаро фаолият доирасида келган хорижий талабаларни, аспирантларни ва ўқитувчиларни қабул қилишни ташкиллаштиради;
  • Бўлим фаолияти доирасида ташкилий ишлар учун зарур бўлган маълумотларни раҳбарга тақдим этади.

 

Виза йўналиши
  • ТТага келувчи хориж фуқароларини Ўзбекистон Республикасига кириши учун таклифномаларни расмийлаштиради;
  • ҲАБ бошлиғи ва ректорнинг топшириғи билан хориж давлатлари дипломатик ваколатлари Ўзбекистон Республикаси ТИВ ваколатхонасида виза таъминоти масканлари бўйича ТТА номидан иш юритади.;
  • ТТА га келувчи таклиф қилинган ва рўйхатдан ўтган барча чет эл фуқаролари ҳисобга олинади;
  • ТТА нинг хориж олий ўқув юрталарига кетаётган ходимларга виза олиш учун хужжатларни расмийлаштиришда ёрдам беради.

 

Translate: Eng, Рус