Tel:+998 71 150-7834
 

ERASMUS+ доирасида International Credit Mobility бўйича танлов

erasmus+

ERASMUS+ доирасида Халқаро кредит мобиллиги (International Credit MobilityICM) бўйича танловнинг иккинчи босқичи эълон қилинди.

Халқаро кредит мобиллиги бўйича бўлиб ўтган биринчи босқич танловидан қолган маблағ эвазига Миллий агентликлар томонидан Марказий Осиё учун Эразмус+дастурининг аъзо-мамлакатлар ва ҳамкор-мамлакатлар олий таълим муассасалари ўртасида ўқув кредит мобиллигини (амалиёт, таълим, малака ошириш, дарс бериш) ташкиллаштириш мақсадида қўшимча (иккинчи) конкурс эълон қилинди.

Марказий Осиё учун 125 га яқин мобиллик дастурларини амалга оширишга мўлжалланган умумий бюджет маблағи 500 000 евродан иборат.
Иккинчи раунд 15 сентябр 2016 йил соат 12:00 да (Брюссел вақти билан) ўз ниҳоясига етади. Мазкур танловда ҳар қандай олий таълим муассасаси: ушбу йўналишдаги лойиҳалар танловида ғолиб бўлган ёки биринчи раунда лойиҳалари молиялаштирилмаган отмлар иштирок этиши мумкин.
Erasmus + сайтида танлов тўғрисида эълон қуйидаги манзилда:

SECOND ROUND OF APPLICATIONS FOR INTERNATIONAL CREDIT MOBILITY 2016 >>>

HIGHER EDUCATION STUDENTS AND STAFF >>>

Дастурнинг иштирокчи мамлакатларида (Programme Country) бизнинг ҳудуд учун ажратилган маблағ қуйида келтирилган жадвалда ўз аксини топган. Агар сиз Миллий агентликларнинг Халқаро алоқа пункти (International Contact Point – ICP) билан боғланмоқчи бўлсангиз, уларнинг алоқа маълумотларини бу ердан топишингиз мумкин:

https://eacea.ec.europa.eu/erasmus-plus/contacts/international-erasmus-plus-contact -points_en

Дастурнинг иштирокчи мамлакати

Маблағ

Австрия €           113,234
Бельгия €             19,624
Кипр €             22,598
Денмарк €             55,904
Исландия €             10,172
Мальта €             13,167
Нидерландия €           151,918
Бирлашган қиролликлар €           112,944

 

 

 

 

 

 

 

 

Манба: ec.europa.eu (Erasmus+ халқаро расмий сайти)

www.erasmusplus.uz (Erasmus+ Ўзбекистондаги расмий сайти)

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР >>>

Leaflet” come to study or teach in Europe (.pdf)

EC guide leaflet work together with european higher education institutions (.pdf)

Маълумот учун:
ТТА Илмий бўлими
150-78-02

 
 

Share this Post