Илм ва тадқиқот

Тошкент тиббиёт академиясида фақатгина 2016 йилнинг ўзида умумий қиймати 1 млрд. 956 млн. 841 минг сўм миқдоридаги давлат илмий техника дастурлари доирасида 19 та лойиҳа бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, соҳа буюртмалари ҳисобдан 825 млн. 764 минг сўмлик илмий тадқиқот ишлари амалга оширилди. Академияда фаолият юритаётган Олий таълим муассасалариаро илмий лабораториясида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва илмий марказларнинг буюртмалари амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Тиббий молекуляр генетик муассасалараро илмий лаборатория ўқув жараёни сифатини ошириш, таълим ва фаннинг самарали интеграциялашуви таъминлаш ҳамда муассасада илмий тадқиқот ишлари ва таълим сифатини ошишига хизмат қилмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида 2015-2017 йилларда илмий ишларни ривожлантириш мақсадида:

  • илмий тадқиқот ишларининг қамрови ва кўламини кенгайтириш;
  • олий таълим муассасалариаро тиббий молекуляр генетик илмий лабораторияини жиҳозлаш ва уни тўлақонли ишлашини таъминлаш;

катта илмий ходим изланувчилик институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, катта илмий ходим изланувчиларнинг докторлик диссертацияларини ўз вақтида ҳимояларни таъминлаш орқали илмий салоҳиятни кўтариш вазифалари белгиланган.

Тошкент тиббиёт академиясида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича бўлим мавжуд бўлиб қуйида ушбу фаолият бўйича маълумотлар келтирилмоқда.

 


Бўлим ҳақида.

2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №07G 8-68-сонли топшириғи ва 2005 йил 25 августдаги № 8G 7-04-127-сонли модемограмма асосида илмий ва илмий педагог кадарлар тайёрлаш бўлими деб юритила бошланган.

БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

1. Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб муаммолар ечимини топишга қаратилган тиббий ва тиббий-биологик илмий тадқиқотларни ўтказиш.

2. Тошкент тиббиёт академияси билан республика корхона ва муасссасалари ЎзР ФА илмий тадқиқиот институтлари маркази, шунингдек етакчи олий ўқув юртлари билан илмий-тадқиқот ва илмий педагогик фаолият йўналишида бирга ишлаш иш шартномаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш

3. Ўзбекистонда фундаментар ва инновацион лойиҳалар ярмаркасида иштирок этиш.

4. Тошкент тиббиёт академиясида илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш масаласи билан шуғулланиш.

5. Тошкент тиббиёт академиясида катта илмий ходим – изланувчи, мустақил изланувчи ва клиник ординаторларнинг фаолияти билан шуғулланиш.

6. Тошкент тиббиёт академиясини илмий салоҳиятини юқори нуфузли тиббиёт муассасалари миқёсида олиб бориш.

7. Тошкент тиббиёт академиясида илмий анжуманлар ўтказиш, иқтидорли талабалар билан мунтазам шуғулланиш, шунингдек талабалар илмий анжуманини ўтказиш.

8. ТТТда ўтказилаётган илмий тадқиқотлар натижаларини илмий анжуманларда маъруза қилиш, шунингдек маҳаллий ва чет эл илмий журналларда мақола кўринишида чоп этилишида ходимлар, изланувчилар ва талабаларга яқиндан ёрдам бериш.

9. ТТА да ўтказилаётган илмий тадқиқотлар натижаларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш амалиётига ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш масалаларини такомиллаштириш ва назорат қилиш.

10. Малакавий имтихонлар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва ОАК билан келишган ҳолда белгиланган тартиб бўйича йилнинг ноябр, декабрь, февраль ва май ойларида ўтказиш.

11. Докторлик диссертация мавзуларини тасдиқлаш учун керакли хужжатлар билан шуғулланиш ва “ОАК бюллетани” журналида чоп этиш учун барча хужжатларни тақдим этиб бориш.

12. Ўзбекистон Республикаси ФА академиклари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва ушбу дастур бўйича фаолият юритишни назорат қилиш, шунингдек тегишли вазирликларга ҳар ойда маълумот бериб туриш.

13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлашвазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларидан келган барча буйруқ ва хатларга ўз вақтида тўлиқ жавоб бериш.

14. Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти томонидан берилган барча буйруқ ва топшириқларни тўла-тўкис бажариш.

15. Ўзбекистондаги ва чет элдаги нуфузли тиббиёт олий ўқув юртлари ва марказлари илмий фаолияти билан ҳамкорликда иш юритиш, лозим топилса малака ошириш чораларини йўлга қўйиш.

Бўлим ходимлари:

Матмуродов РустамБўлим бошлиғи – МАТМУРОДОВ  РУСТАМБЕК ЖУМАНАЗАРОВИЧ

Илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи, асаб касалликлари кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди

Европа неврологлар академияси ассоциацияси (EAN), Америка неврологлар академияси ассоциацияси (AAN), халқаро Паркинсон касаллиги ва ҳаракат бузилишлари ассоциацияси (IPDMDS), бутун дунё Паркинсон касаллиги фонди жамоаси (WPD), Америка Паркинсон касаллиги ассоциацияси (APDA), Америка нейромускул ва тиббиёт электродиагностикаси ассоциацияси (AANEM), тиббиёт реабилитацияси ва физиологияси халқаро  жамоаси (ISPRM) аъзоси

Тел:  Иш: +99871-214-78-05, +99871-214-86-38  Мобил: +998903597157

Электрон манзил: science@tma.uznevropatolog@mail.ru

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси

(Мўлжал: Талабалар шаҳарчаси, 1-ётоқхона, ректорат  ўнг томонида)

Асосий вазифалари:

  • Тошкент тиббиёт академияси илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими фаолиятини ташкиллаштириш
  • Тошкент тиббиёт академиясининг илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш
  • Илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўйича факультет ва кафедраларнинг фаоллигини мувофиқлаштириш
  • Тошкент тиббиёт академияси билан республика корхона ва муасссасалари ЎзР ФА илмий тадқиқиот институтлари маркази, шунингдек етакчи ОЎЮ билан илмий-тадқиқот ва илмий педагогик фаолият йўналишида бирга ишлаш иш шартномаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш
  • Тошкент тиббиёт академияси илмий анжуманларини ташкил қилишда, фаолият олиб боришда услубий ёрдам кўрсатиш ва раҳбарлик қилиш
  • Катта илмий ходим – изланувчилар ва мустақил изланувчилар режа-ҳисоблари, меёрий хужжатларини тайёрлаш ва тақдим этиш, изланувчилар аттестациясини ташкиллаштириш ва олиб бориш
  • КИХИ, МИ ва клиник ординатура қабулини амалга ошириш
  • Малакавий имтихонларни буйруқларини расмийлаштириш ва ташкиллаштириш
  • Олий аттестация комиссияси, статистика бошқармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳисоботлар топшириш
  • КИХИ ва МИ илмий иш натижаларини Республика ва чет эл журналларида чоп этишда амалий ёрдам бериш.
  • КИХИ ва МИ илмий иш натижаларини амалиётга тадбиқ қилиши бўйича уларга яқиндан ёрдам бериш
  • КИХИ ва МИ ларнинг диссертация ишларини ўз вақтида ҳимоя қилишини назорат қилиб бориш
  • КИХИ ва МИ ларнинг Ўзбекистонда ва чет эл илмий анжуманларида мақола, тезис, шунингдек маърузалар (постер маърузалар) билан иштирок этиши учун уларпга яқиндан ёрдам бериш.
  • Клиник ординаторлар ўқув жараёнини назорат қилиш, битирган ординаторларни белгилаб олинган шартнома асосидаги иш билан таъминланганлигини назорат қилиш ва маркетинг бўлимига ҳисобот бериш
  • Иқтидорли талабалар ишида, талабалар илмий жамияти, ЎзР Президенти ва Давлат номдор стипендияси ҳамда талабалар ўртасида фанлар олимпиадасини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ишларга услубий ёрдам бериш, хужжатларни тайёрлаш ва расмиийлаштириш. Талабаларнинг илмий ишларини чоп этишга ҳамда амалиётга жорий этишга яқиндан ёрдам бериш
  • ЎзР Фанлар академияси академиклари билан ҳамкорликда ишлаш режасини ишлаб чиқиш ва ушбу режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар ойнинг 27 санасигача тегишли вазирликларга тақдим этиб бориш
  • Мунтазам равишда академия Веб сайтида бўлимнинг фаолиятини кенг ва чуқурроқ ёритиб бориш

Асосий ҳужжатлар:

КИХИ ва МИлар учун:

Fan-doktori-ilmiy-darajasini-beruvchi-ilmiy-kengash (1)

Илмий анжуманлар:

Илмий фаолиятга оид барча эълон ва янгиликлар

Ilmiy anjumanlarga grant asosida ishtirok etish.pdf