Tel:+998 71 150-7834
 

Германия Бонн университети ҳамкорлигидаги семинар

999

Тошкент тиббиёт академиясининг Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида мазкур йилнинг 21 Ноябр кунида Германиянинг Бонн Университети докторанти Доктор Мин Жун Чо иштирокида “Илмий тадқиқот натижаларининг замонавий статистик ишлов бериш усуллари” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

9991Семинар очилиш маросимида Тошкент тиббиёт академияси илмий ишлари бўйича проректори Профессор Боймуродов Ш.А. иштирок этди. Семинарда “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” ҳамда “Олий ҳамширалик иши” магистратура 1 ва 2-босқич талабалари иштирок этиб, уларнинг келажакдаги илмий ишлари, қолаверса, магистрлик диссертация материалларини замонавий статистика дастурларидан фойдаланган ҳолда ишлов бериш кўникмаларини эгаллаш бўйича амалий ҳамда назарий билимларга эга бўлдилар.

Translate: Eng, Рус

 
 

Share this Post