Хамраев Ш.Ш. хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

2017 йил 6 май куни «Травматология, ортопедия ва нейрохирургия №1» кафедрасида хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда, кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Каримов М.Ю. чиқиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Хамраев Ш.Ш. хотирасига маъруза ўқидилар.

Тадбирда кафедра ходимлари, магистрант ва талабалар қатнашдилар. Маърузада, хотира муқаддас экинлиги, Ресубликамизда илм-фан ривожига ҳисса қўшган ҳар бир инсон ҳурмат ва эҳтиром билан эсланиши лозимлиги таъкидланди.

Маърузанинг асосий қисмида Шахоб Шамсиевичнинг илмий фаолиятлари, илмда эришган улкан ютуқлари, шогирдлари ва яратган бетакрор мактаби ҳақида сўз борди.

Якунида эса, ушбу мактаб фаолиятини давомчилари санаб ўтилиб, Хамраев Ш.Ш.нинг Республикамизда бошлаган хайрли ишлари давом эттирилаётгани таъкидланди.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan