Tel:+998 71 150-7834
 

Кириш имтиҳонлари натижалари 20 августда эълон қилинади

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 августда эълон қилинади.

Тошкент тиббиёт академиясига бакалавриатура бўйича кириш имтиҳонлари натижаларини 20 августдан бошлаб ТТА қабул ҳайъати (ТТА спорт мажмуаси – ҳужжатлар қабул қилинган жой) жойлашган манзилдан билишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни имтиҳон топширган абитуриентлар имтиҳон натижаларини UCell ва UzMobile мобил компанияларига уланган телефонлар орқали 5100 рақамига жавоблар варақаси рақамини SMS-хабар шаклида жўнатиб, билиб олиши мумкин бўлади. Шунингдек, CLICK хизмати, Давлат тест марказининг расмий dtm.uz сайти орқали ҳам имтиҳон натижаларини билиш мумкин.

ЖАВОБЛАРНИ БИЛИШ УЧУН БУ ЕРНИ БОСИНГ

Translate: Рус

 
 

Share this Post