Tel:+998 71 150-7834
 

Magistraturaga qabul qilish va sinov-imtixonlarini o’tkazish tartib-qoidalari

2015-2016 ўқув йилида Тиббиёт Олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш ва синов – имтихонларини ўтказиш тартиб – қоидалари

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2013йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 199-сонли Қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон Қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассассаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қушимчалар киритилди. Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Hизомга мувофиқ Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида қабул комиссиялари ташкил этилади.
  2. Олий тиббий ўқув юртлари бакалавриатура йўналишлари битирувчиларини Магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасаларининг қабул комиссияси томонидан 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. Хорижий фукароларнинг хужжатлари эса ОТМ кабул комиссияси томонидан 1июлдан 25 июлга қадар қабул қилинади ва вазирликнинг xab@edu.uz электрон манзилига 25 июль 18:00 қадар юборилади.
  3. Барча магистратура мутахассисликларига классификатор ва мутахассисликлар ДТСларига кўра мос бакалавриатура йўналишларининг битирувчилари қабул қилинадилар. Истисно сифатида бакалавриатуранинг тиббий педагогика (касб таълими) йўналишини битирувчилари даволаш иши йўналишига тегишли барча магистратура мутахассисликларига қабул қилиниши мумкин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббиёт олий ўқув юртларига магистрларни қабул килиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш Низоми бўйича Давлат комиссияси томонидан кириш синовлари натижаларига кўра, тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Магистратурага қабул барча учун (ҳам грант, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг хуқуқлик, белгиланган қабул қоидалари ва танлов асосида амалга оширилиб, кириш синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг Давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш хуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.   Абитуриентлар магистратурага кириш синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2013йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 199-сонли Қарорига асосан магистратурага кириш синовларига чет тили киритилди.

Магистратурага кириш синови умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади:

  • магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан (0 баллдан 70 баллгача) ва информацион технологиялар бўйича (баҳолаш мезони 0 баллдан 30 баллгача) синов ўтказилади;
  • чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
  • магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий педагогик ишларига қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилади баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
  • демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти асослари бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади).

Олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.

Халқаро (TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл) сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 350 ни ташкил этади».

  1. 5. Кириш синовлари 3-15 август кунлари ўтказилади. Кириш синовлари жадвалини ОТМ қабул ҳайъати тузади ва ректор томонидан тасдиқланади.
  2. Магистратурага қабул қилиш 2та босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий педагогик ишларига қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат магистратурага кирувчилар билимини 0 баллдан 50 гача бўлган баллар оралиғида баҳоланади. Суҳбат бешта саволдан иборат бўлади. Бу саволлар   абитуриентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилияти, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимларни аниқлашга қаратилган бўлади. Сухбат жараёнида абитуриентнинг илмий ва илмий қобилиятини аниқлашга (оғзаки, (ёзма ишлар) 30 дақиқача вақт ажратилади. Шунинг 10-15 дақиқасида абитуриент ёзма тайёрланади ва қолган 10-15 дақиқа давомида оғзаки жавоб бериши лозим.

Суҳбат бешта савол дан иборат бўлиб, бу саволлар   абитуриентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилияти, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимларни аниқлашга қаратилган бўлади. Бунда саволлар қуйида келтирилган мезонлар: 1)Танланган магистратура мутахассислиги соҳасининг замонавий илмий муаммолари; 2) Танланган магистратура мутахассислиги соҳасининг илмий ва илмий-педагогик ғояларини таҳлил қила олиши; 3) Илмий-тадқиқот фаолиятни ташкил этиш, тадқиқот натижаларини таҳлил қила олиши; 4) Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг шакл, метод ва воситалари ҳақида умумий тушунчаларга эгалиги; 5) Илмий тадқиқот натижаларини тушунтира олиш қобилияти ёки илмий нашрларда эълон қилган ишларининг мавжудлиги асосида бахоланади.

Магистратурага ўқишга кирувчи абитуриент суҳбатга паспорт ва рухсатномаларни шахсан кўрсатган холда аудиторияга киритилади. Қўрама тарзида билет абитуриент томонидан олинади .

Билетларда 4 та савол мутахассислик йўналиши бўйича илмий ва илмий педагогик қобилиятини аниқлаш бўлиб, ҳар бир савол учун 0–10 балл оралиғида; абитуриентнинг илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган хужжатлари), ёш олимлар илмий жамияти, “Талабалар илмий жамиятида” ҳамда ҳалқаро илмий анжуманларда иштироки ва совриндорлиги (сертификат) кўриб чиқилиб 0–10 балл оралиғида бахоланади.

  1. Иккинчи босқичда абитуриентлар қуйидаги фанлардан ёзма тест кириш синовлари топширадилар. Магистратурага ўқишга кирувчи абитуриентлар учун улар танлаган мутахассислиги бўйича билим даражасини белгиловчи “Умумий амалиёт шифокори”, “Умумий врач гигиенист, эпидемиолог”, “Умумий врач стоматолог” ва “Олий маълумотли хамшира” ДТСларига мос махсус фанлардан ёзма тест синови ўтказилади (баҳолаш мезони – 0 баллдан 100 баллгача). Тестлар 50 та саволдан иборат. Хар бир тўғри жавобга 2.0 балл берилади.

Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти асослари бўйича ўтказиладиган тест синовларига 25 та савол киритилади (баҳолаш мезони –

0 баллдан 50 баллгача). Ҳар бир тўғри жавобга 2.0 балл берилади.

  1. Кириш синовлари (тест синовлари) ўтказилишига қадар, синов фанлари бўйича консультациялар ташкил этилади. Консультация жадвали ОТМ қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ректор томонидан тасдиқланади.
  2. Тест ўтказиш арафасида ОТМ қабул комиссияси магистратурага кирувчи абитуриентларнинг гурухлар бўйича рўйхатларини, гуруҳларнинг бинолар ва аудиториялар бўйича жойлашиш тартиби ва жойлаштириш чизмаси (схемаси) олдиндан эълон қилинади. Магистратурага кирувчи абитуриент чизмани диққат билан ўрганиб, тест учун зарур бўлган бинонинг номи (қаерда жойлашганлиги), аудитория номери, қайси қаватда эканлиги ва бошқа керакли маълумотларни эслаб қолиши шарт.
  3. Магистратурага ўқишга кирувчи абитуриент ёзма тест синовларига паспорт ва рухсатномаларни шахсан кўрсатган холда аудиторияга киритилади.
  4. 1 Тест ўтказиладиган куни абитуриентларнинг бино ичкарисига кириши эрталаб соат 8.00 да бошланади. 8:30 дан кечикиб келганлар, қандай сабаб бўлишидан қатъий назар, тест ўтказилаётган хоналарга киритилмайди. Соат 8.45 дан 9.00 гача аудиторияда жавоблар варақаси солинган саволлар китоби тарқатилади ва тест-синов бошланган деб ҳисобланади.

 

Абитуриент тест-синовлар китобини синчиклаб текшириши лозим. Агар тест саволлари типографик хато ёки бошқа сабабларга кўра тўла нашр қилинмаган бўлса, дархол аудитория раҳбарига хабар бериши керак. Абитуриент тўлдирган жавоб варақаси унинг билимини баҳолашда асосий хужжат ҳисобланади. Уни тўлдиришда хатоликка йўл кўймаслиги керак!

Жавоблар варақасини ғижимлаш, четларини букиш, ҳар хил хираликда бўяш, турли белгилар қўйиш асло мумкин эмас.

Абитуриентлар қуйидаги фанлардан ёзма тест кириш синовлари топширадилар:

Саволлар китобчасида 100 та тест саволлари уч блок бўйича (биринчи блок – Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти асослари фани – 25 та савол (хар битта тугри жавобга – 2 балл ); иккинчи блок – мутахассислик фани – 35та савол (хар битта тугри жавобга – 2 балл) ва информацион технология бўйича 15 та савол (хар битта тугри жавобга – 2 балл); учинчи блок – чет тили – 25та савол (хар битта тугри жавобга – 2 балл) келтирилган. Ҳар бир саволда 4 тадан (А,Б,С,Д) жавоб берилган бўлиб, магистратурага кирувчи улардан фақат битта тўғрисини китобчада белгилаб, кейинчалик жавоблар варақасига кўчириши керак. Жавобларни танлаш учун 100 та саволга 3 соат вақт ажратилади.

Ҳар бир тест саволларига фақат битта жавоб белгиланганда, жавоб тўғри ҳисобланади. Агар битта саволга икки ёки ундан кўп жавоб белгиланса жавоб ҳисобланмайди ва ушбу саволга 0 балл қўйилади.

Магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар магистратурага қабул қилинмайди. Кириш синовлари (махсус тест синовлари)ни қайта топшириш ман этилади.

  1. 11. Тест синовлари ўтказиладиган аудиторияларга шпаргалка ва уяли телефон олиб кириш қатъиян ман этилади. Тест синовлари давомида шпаргалка ишлатган ёки уяли телефон орқали сўзлашган абитуриентлар, ҳаттоки аудиторияга олиб кирганлиги учун, аудиториядан чиқариб юборилади ва “О” балл қўйилади.
  2. Кириш синовларининг натижалари баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан белгиланади ва қайдномаларга киритилади. Қайдномалар фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раисига тақдим этилади.
  3. ОТМнинг магистратурасига ўқишга қабул қилинган шахсларнинг синов ишлари, уларнинг хужжатлари йиғма жилдларига тикиб қўйилади.

Ўқишга қабул қилинмаганларнинг синов ишлари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.

  1. Кириш имтиҳонларини қайта топшириш ман этилади.
  2. ОТМда белгиланган тартибда аппеляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади.

Ўқишга кирувчи, синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 12 соат давомида, синов ишини аппеляция қилиш ҳақида ариза билан ОТМ қабул комиссиясининг раиси ёки аппеляция комиссиясининг раисига мурожаат этиши мумкин. Аппеляция комиссияси ариза билан мурожаат қилган даъвогарларнинг жавоблар варақасини жавоблар калити билан мослигини, баҳолашдаги техник камчиликларни кўриб чиқади ва шу куннинг узида тегишли хулоса чиқаради.

  1. Кириш синовларидан муваффақиятли ўтганлар мутахассислик (ихтисослик) бўйича ажратилган ўринлар квотасига мувофиқ, синовларда тўпланган умумий балларининг рейтинг тизими бўйича ОТМ қабул комиссиясининг қарори билан ўқишга қабул қилишга тавсия этиладилар ва бу карор Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

17. Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчиларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 15 сентябрдан кечиктирилмай, ОТМ ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

 
 

Share this Post