Tel:+998 71 150-7834
 

Мастер-класс бўлиб ўтди

Untitled-12015 йил 13-ноябр 1400-да Тошкент тиббиёт академиясининг ректорат мажлислар залида Тиббий профилактика факультети мутахассислик кафедралари магистрлари, клиник ординаторлари, 6-курс талабалари ва педагоглари учун “Шифохона инфекциялари эпидемиологияси ва профилактикаси, тиббиёт муассасалари чиқиндилари ва уларни зарарсизлантиришнинг замонавий усуллари” мавзусида мастер-класс ўқишлари бўлиб ўтди. Мастер-классни Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Саломатлик-3” лойиҳаси марказий бюроси (ижрочи директор вазифасини в.б. Мухамедиярова Р.Г.) ва Тошент тиббиёт академияси Эпидемиология кафедраси (кафедра мудири Матназарова Г.С.) ташкил қилди, мастер-классни ўтказиш учун Германиядан (Берлин) “Тиббиёт муассасалари чиқиндиларини зарарсизлантириш” соҳасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперт гуруҳ аъзоси, катта эксперт Ян Герд Кюхлинг (Jan-Gerd Kuhling) таклиф қилинди. Матер-класс инглиз тилида юқори савияда қизиқарли ўтказилди.

Translate: Eng, Рус

 
 

Share this Post