TTA Akademik litseyi

TTA qoshdagi akademik litsey

 

TTA AL

Тошкент Тиббиёт Академияси  қошидаги академик лицейи Олий ва ўрта махсус таълим, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг 2006 йил 21 декабрдаги 202-сонли буйруғи асосида ташкил этилган. Унинг устави 2007 йилда Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўрта махсус касб-ҳунар таьлими бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва 2007 йил 5 июнда Собир Раҳимов туман хокимининг  №002015- 05 сонли қарори билан рўйхатга олинган.

Академик лицей Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни Сақлаш вазирлиги тасарруфида бўлиб, унда 41 нафар педагог ходим, жумладан,  14  та бош ўқитувчи, 6 та етакчи ўқитувчи, 10 та катта ўқитувчи, 11 та олий маълумотли ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда академик лицейнинг 19 та гуруҳида 576 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Академик лицейда 5 та кафедра, жумладан, биология, кимё, аниқ фанлар, ижтимоий фанлар, тиллар кафедралари фаолият юритмоқда. Лицей табиий фанларга йўналтирилган, биология, кимё, ҳозирги ўзбек адабий тили ва адабиёти (рус гуруҳларда рус тили ва адабиёти) фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Ўқувчилар,  асосан, тиббиёт олий ўқув юртларига, биология ва кимё факультетлари мавжуд институт ва университетларга тайёрланадилар.

Лицей директори: Шермуратов Анвар

Манзил: Тошкент Тиббиёт Академияси, Шифокор кўча 4 уй

Телефонлар: 214-90-11, E-mail: lyceum@tma.uz

Tepaga