Toshkent tibbiyot akademiyasi

Qisqacha tarixi

1990 йил Мехнат Қизил Байроқ орденли Тошкент Давлат тиббиёт институти асосида Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари ташкил топган бўлиб, Тошкент тиббиёт академияси Президент Фармони ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2005 йилда бекор қилинган Биринчи ва Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтлари негизида ташкил топган. 1920 йил Тошкентда В.И.Ленин декретига асосан Туркистон давлат университети ва унинг қошида тиббиёт факультети ташкил топган. 1931 йил университетнинг тиббиёт факультети мустақил Ўрта Осиё тиббиёт институтига айлантирилган ва 1935 йилдан Тошкент Давлат тиббиёт институти деб номланган. 1972 йил ТошДавТИнинг педиатрия факультети мустақил Ўрта Осиё медицина педиатрия институти сифатида ажралиб чиққан. 1975 йил ТошДавТИда иккинчи даволаш факультети ташкил қилинган. 1990 йил ТошДавТИ мустақил Биринчи ва Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтларига ажралган. 1992 йил Урганч ва Фарғона филиаллари ташкил қилинган. 1994 йил Биринчи ТошДавТИ қошида ўқитувчилар малакасини ошириш факультети ташкил топган бўлиб, 1998 йил у тиббиёт олий ва ўрта ўқув юртлари ўқитувчилари малакасини ошириш Марказига айлантирилган. 2000 йил юқори малакали мутахассислар тайёрловчи магистратура очилган. 
Академияда “Сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини хирургик даволаш йўллари” жаррохлик бўйича академик Ш.И.Каримов мактаби, стоматология бўйича “Юз-жағ нуқони билан туғилган болаларни даволаш йўллари”, проф.Азимов М.И. мактаби, “Мухим вирусли ва бактериал инфекцияларни даволаш ва олдини олиш йўллари” академик Т.О.Даминов мактаби, “Ўзбекистон Республикасида айрим касалликларнинг тарқалишида инсон экологияси омилларининг аҳамиятини баҳолаш” проф. Л.А.Пономарева  ва х.к. илмий мактаблар фаолият кўрсатмоқда.
Тошкент тиббиёт академиясининг республикадаги, яқин ва узоқ хориждаги кўпгина тиббиёт олийгохлари ва илмий текшириш-институтлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган, жумладан, И.И.Мечников номли Санкт-Петербург Давлат тиббиёт академияси, Самара Давлат тиббиёт Университети, Москва Давлат стоматология Университети, И.М.Сеченов номли Москва тиббиёт академияси, “Шарите” тиббиёт комплекси (Германия), Енсей Университети стоматология коллежи (Жанубий Корея), тиббиёт коллежлари Малайзия Альянси (Малайзия) ва ҳ.к. ТТАда Оилавий тиббиёт Маркази (Family Medical Care, Оклахома штати, АҚШ) билан ҳамкорликда мунтазам равишда семинар ва анжуманлар ташкил қилинади. ТТА ходимлари тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича халқаро семинарлар, симпозиумлар, анжуманларда қатнашади, Россия, Австрия, Германия, Изроил, Италия, Туркия, Япония, Бельгия, Жанубий Корея, АҚШдаги етакчи клиникаларда малакаларини оширадилар.

Tepaga