TTA Filiallari

TTA Urganch filiali

 

TTA Urganch filiali

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг асосий вазифаси:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлатимиз томонидан белгиланган талабларга жавоб берадиган ва аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсата оладиган юксак инсоний фазилатларга эга бўлган малакали  умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашдан иборат.

Филиалда мавжуд йўналишлар:

Даволаш иши – умумий амалиёт шифокори тайёрланади. 502 нафар талаба

Педиатрия иши – умумий амалиёт педиатри тайёрланади. 422 нафар талаба

Олий ҳамширалик иши – олий маълумотли ҳамшира тайёрланади. 106 нафар талаба

Филиал профессор-ўқитувчилари: 181

• Фан доктори - 19
• Фан номзоди– 52

ТТА Урганч филиали Вилоят ССБ билан олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари:

Ҳозирги вақтда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали томонидан 13 та шифохона билан шартнома тузилиб, клиник кафедралари  жойлашган.

Урганч туман КВПларида ва шаҳар поликлиникаларида амалиёт ўқув хоналари ташкил қилинган.

6–7  курс  талабаларига  ўтказилаётган  амалий дарсларнинг  85%  шаҳар поликлиникалари  ва Урганч туманидаги КВПларда ўтқазилади.

ҚВП Модули:

ТТА Урганч КВП модули

ТТА Урганч филиалида малакали УАШ мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Урганч туман КВПларида ва шаҳар поликлиникаларида амалиёт ўқув хоналари ташкил қилинган.  

Даволаш иши, Педиатрия иши, таълим йўналишларининг 6 – 7  курс  талабаларга  ўтказилаётган  амалий дарсларнинг  85 %  шаҳар поликлиникалари  ва Урганч туманида жойлашган КВПларида (Урганч туман “Чоткўпир”,  “Ғойбу”,  “Пахтакор”,  “Ғалаба”. Янгибозор туман “Уйғур”, Янгиариқ туман “Остона”  ва ҳ.к ) олиб борилмоқда .

Ўқув-амалиёт маркази (лаборатория):

lМарказ морфология биносида 11 та хонада 20 фандан жами 70 та амалий кўникмани бажариш учун муляж, фантомлар билан жиҳозланган ўқув лабораториясидан иборат.
lТалабалар жадвал асосида ва ихтиёрий равишда кўникмаларни урганиши ва такрорлашади.

 

Профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш (жами 82)

lТТА қошидаги тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш марказида 30 нафар
lХорижий мамлакатларда малака ошириш марказларида 3 нафар
lИстеъдод Республика жамғармасида 3 нафар
lМиллий ғоя ва мафкура тарғибот марказида 16 нафар
lЁш педагоглар мактаби 33 нафар

Билимларни баҳолаш маркази

-Назорат турларини ўтказишда объективликни кучайтириш мақсадида филиал “Билимларни баҳолаш маркази” асосий ўқув бинога кўчирилди ва баҳолаш программаси ўзгартирилди.
-Аммо бугунги кунда “Билимларни баҳолаш маркази” компьютерлар билан етарли даражада жиҳозлан-маган.

TTA Urganch ARM

2-талабалар турар уйи

TTA Urganch filiali 2-sonli talabalar turar joyi

TMA Urganch campuse

Халқора ҳамкорлик:

TMA Urganch filiali hamkorlik

Филиал директори: Рўзибоев Рашид Юсупович

Манзил: 740000, Урганч шаҳри, Ал Хоразмий кўчаси 25 уй

Телефонлар: (+998-362) 226-15-44 , E-mail: urganch@tma.uz

Филиалнинг расмий веб сайти: http://urgfiltma.uz

Tepaga