O'quv-uslubiy boshqarma

 

Бўлимнинг асосий вазифаси – академия миқёсида ўқув ишларини ташкил қилиш, ўқув ишларини услубий жихатдан таъминлаш ва такомиллаштириш, ўқув режасига давлат таълим стандартларига мос равишда ўзгартиришлар киритиб бориш, талабаларнинг давомати ва ўзлаштиришини таъминлаш, ўкув жараёнига талабалар билимини бахолаш ва назорат қилиш бўйича рейтинг тизимини,  ўқув жараёни сифатини оширувчи самарали, прогрессив таълим технологияларини татбик этиш.
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи т.ф.д. Азизова Ф.Х., алоқа телефони – 150-78-11, қабул вақти душанба-жума соат 14.00 дан 17.00 гача.

Очиқ машғулотлар

        

ТТАда очиқ машғулотлар ОЎМТВнинг 2004 йил 26 мартдаги 79-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида очиқ лекцияларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида ташкил қилинган.

 

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА ОЧИҚ ЛЕКЦИЯЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Н И З О М

1.Умумий қоидалар

    1. .Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастур тўғрисида”ги Қонунларига хамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2004 йил 26 мартдаги 79-сонли буйруғи Билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида очиқ лекцияларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва унда Тошкент тиббиёт академиясида очиқ лекцияларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланган.
    2. .Муайян фан бўйича ўқув дастурдаги мавзуни талабалар, шунингдек, шу мавзуга  қизиқиш  билдирган ва махсус таклиф этилган профессор-ўқитувчилар, олим ва мутахассислар аудитория лекция шаклида ўтказиладиган дарслар очиқ лекциялар деб аталади.
    3. Очиқ  лекцияларни ўтказишдан мақсад профессор-ўқитувчиларни тегишли фан, техника ва технологиялар соҳалари бўйича жаҳонда эришилган ютуқ ва янгиликлар билан ҳабардор бўлишларига эришиш ва улар асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялардан самарали  фойдаланган ҳолда лекцияларни тайёрлаш, ўтказиш ва шу тариқа таълим сифатини ошириш ҳамда тайёрланаётган кадрларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш.

 

    1. Очиқ лекцияларни ўтказиш вазифаларига қуйдагилар киради:

- талабаларга фандаги сўнгги ютуқ ва янгиликларни етказиш;
- таълим сифатини бошқаришда фан, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик
иштирокини таъминлаш;
- илмий-услубий жиҳатдан етук лекцияларни тарғибот этиш;
- ёш ва бўлажак педагог кадрларни касб маҳоратини ошириш;
- илмий унвонларга эга бўлган профессор-ўқитувчиларни, ўз касбий маҳортини ошириш устида мунтазам ишлашларини таъминлаш ва уларда ўқув жараёнидаги маъсулиятни ошириш;
- юқори савиядаги лекция муаллифларини рағбатлантириш ва тақдирлаш;

1.5. Очиқ лекциялар одатда, ўз соҳаси бўйича таниқли ёки илмий мактаб яратган, илмий даража ва унвонларга эга бўлган тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан ихтиёрий равишда ўтказилади.

1.6. Тошкент тиббиёт академиясида профессор ва доцент илмий унвонларига ўрнатилган тартибда даъвогарлик қилаётган педагог кадрлар учун очиқ лекцияларни ўтказиш мажбурий ҳисобланади.

1.7. Очиқ лекцияларни ўтказиш олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш шаклларига киради.

2.Очиқ лекцияларни ташкил этиш тартиби.

2.1. Очиқ лекциялар ўқув режадаги барча фанлардан ўтказилади. Умумкасбий ва ихтисослик фанлардан ўтказиладиган очиқ лекцияларига алоҳида эътибор бериш тавсия этилади.

2.2. Очиқ лекцияни ўтказиш тўғрисидаги таклиф профессор, доцент ёки айрим холларда катта ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатаетган профессор-ўқитувчилар, шунингдек, профессор ва доцент илмий унвонларига даъвогарлик қилаётган педагог кадрлар томонидан ўқув семестри бошланишига қадар кафедра мудирига маълум қилинади. Таклифда ўқув семестри мобайнида  ўқув режадаги муайян фан, мавзу, талабалар курси ва академик гуруҳлари, шунингдек, дарслар жадвалига мувофиқ очиқ лекция ўтказиладиган кун, жой ва вақт кўрсатилади.

2.3. Кафедра мудири, очиқ лекцияга таклиф этилиши мумкин бўлган тажрибали педагоглар, етакчи олим ва юқори малакали мутахассислар(ташқи экспертлар) рўйхатини тузади ҳамда белгиланган жадвал шаклида очиқ лекцияга оид зарур маълумотларни ўқув ишлари бўйича проректорга топширади.

2.4. Очиқ лекцияларни ўтказиш тўғрисида кафедралар таклифлари, академия бўйича умумлаштириб, ректор томонидан тасдиқланади ва ўқув семестри бошида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига маълумот учун тақдим этилади.

2.5. Очиқ лекциянинг матни (ёки унинг қисқа мазмуни-тезислари) аввалдан ўрнатилган тартибда барча талаба ва таклиф этилганлар(экспертлар)га тарқатилган бўлиши шарт.

2.6. Очиқ лекция, одатда, икки академик соатга мўлжалланади. Лектор, савол ва жавоблар учун камида 5 дақиқа вақт заҳирасига эга бўлиши тавсия қилинади.

2.7. Лекция мавзуси, услуби, техник воситалари лектор томонидан ихтиёрий танланади.

3. Очиқ лекцияларни эълон қилиш.

3.1. Очиқ лекция ўтказилиши ҳақидаги ахборот бир ҳафта олдин эълон қилинади. Эълонда очиқ лекция мавзуси, лекторнинг фамилияси, исми-шарифи, илмий даражаси ва унвони ҳамда лекцияни ўтказиш куни, жойи ва вақти кўрсатилади.

3.2. Очиқ лекцияга бошқа олий таълим муассасаларидаги турдош кафедраларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари, ишлаб чиқаришнинг тегишли соҳаларида фаолият юритаетган илғор корхоналар, айниқса, қўшма корхоналарининг юқори малакали мутахассислар, илмий-тадқиқот муасассаларининг етакчи олимлари ҳамда  мутасадди давлат органлари -Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Олий аттестацияси бошқармасининг вакиллари, лекция ўтказилишидан икки хафта олдин, ёзма равишда таклиф этиладилар.

3.3. Очиқ лекцияда, лекцияни ташкил этаётган кафедранинг ёш педагоглари, магистрант ва аспирантларнинг қатнашиши мажбурий ҳисобланади.

4. Очиқ лекциялар муҳокамасини уюштириш.

4.1. Очиқ лекциянинг мазмун-мохияти ва илмий-услубий савияси бўйича муҳокама лекциядан сўнг, кафедрада давом эттирилади. Очиқ лекциянинг  муҳокамаси кафедра мажлислари баённомасида қайд этилади.

4.2. Очиқ лекция ҳақидаги ташқи тақриз ва фикр-мулохазалар, ёзма равишда ўқув ишлари бўйича проректорга тақдим этилади ва Илмий кенгашда эълон қилинади.

4.3. Очиқ лекцияни баҳолашда Фанлар академияси, фан ва технологиялар маркази, олий аттестация комиссияси, илғор технологиялар жорий этилган йирик корхоналар, Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайерлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси мутахассисларнинг тақризлари асосий ҳисобланади.

4.4. Очиқ лекцияларни муҳокама қилишга бағишланган кафедра мажлиси қарорларининг нусхалари таҳлил учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади.

5.   Очиқ лекциялар муаллифларини рағбатлантириш.

5.1. Профессор-ўқитувчиларнинг муваффақият билан ўтказган очиқ лекциялари, уларни ўрнатилган тартибда моддий ва маънавий рағбатлантиришда инобатга олинади.

5.2. Профессор-ўқитувчилар томонидан  муваффақиятли ўтказилган очиқ лекциялар, уларни рейтингини аниқлаш, малака  ошириш курсларига жалб этиш ва аттестациядан ўтказишда инобатга олинади.

 

Талабалар билимини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2010 йил 25 август «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида олиб борилади.

 

Tepaga