Umumiy amaliyot shifokori

Talabalar uchun

 

Talabalar uchun


ТТА Илмий кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган
«____»_________2010 й., баённома № 2

                    «ТАСДИҚЛАЙМАН»
ТТА ректори, академик
Каримов Ш.И. ___________
«_____»__________2010 й.

 

Тошкент тиббиёт академиясида талабалар билимини назорат
қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида
Н И З О М

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 й. 11 июндаги 204-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 10 июлда 1981-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва топшириққа мувофиқ ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 й. 25 августдаги 333-сон буйруғи билан Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда ЎзР Адлия вазирлигида 2010 й. 26 августда 1981-1-сон билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва бахолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом асосида ишлаб чиқилган.
Мазкур Низом ЎзРнинг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига ҳамда ЎзР ВМнинг 2001 й. 16 августдаги 343-сон “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимини тартибга солади.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад таълим сифатини бошқариш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, талабаларнинг фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
2. Рейтинг тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) талабаларда Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалар шаклланганлиги даражасини назорат қилиш ва таҳлил қилиб бориш;
б) талабалар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;
в) фанларнинг талабалар томонидан тизимли тарзда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш;
г) талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ахборот ресурслари манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
д) талабалар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини вақтида маълум қилиш;
е) талабаларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш;
ж) ўқув жараёнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга шароит яратиш.
3. Фанлар бўйича талабалар билимини семестрда баҳолаб бориш рейтинг назорати жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
II. НАЗОРАТ ТУРЛАРИ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

4. Назорат турлари, уни ўтказиш тартиби ва мезонлари кафедра мудири тавсияси билан ТТА Илмий услубий кенгашида мухокама қилинади ва тасдиқланади ҳамда ҳар бир фаннинг ишчи ўқув дастурида машғулот турлари билан биргаликда кўрсатилади.
5. Рейтинг назорати жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларнинг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
6. Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:
жорий назорат – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, семинар, лаборатория ва амалий машғулотларида оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллоквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин. Ҳар бир машғулотда барча талабалар баҳоланиши шарт;
оралиқ назорат – семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назоратнинг сони (бир семестрда икки мартадан кўп ўтказилмаслиги лозим) ва шакли (ёзма, оғзаки, тест, ОSСЕ  ёки уларнинг комбинациялари) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан  келиб чиққан ҳолда белгиланади. Фанга ажратилган аудитория соати 72 дан кам бўлган ҳолда ОН ўтказилмайди ва бунда ЖН ва ЯН улуши 50:50 ни ташкил қилади. Фанга ажратилган аудитория соати 160 дан юқори бўлган холда семестрда 2 марта ОН ўтказиш мумкин. ОНга жорий назорат бўйича 55 ва ундан ортиқ балл тўплаган талабалар қўйилади. ОН бўйича белгиланган максимал рейтинг балининг 55%дан кам балл тўплаган талаба ЯБга қўйилмайди.
якуний назорат – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган “Ёзма иш” ёки OСКИ шаклида ўтказилади. Таълим йўналиши ва мутахассисликлари айрим фанларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда академия Илмий кенгаши қарори асосида кўпи билан 40% фанлардан якуний назоратлар бошқа шаклларда (оғзаки, тест ва ҳоказо) ўтказилиши мумкин. ЖН, ТМИ ва ОНга ажратилган умумий балларнинг ҳар биридан саралаш балини тўплаган талабага ЯБга иштирок этиш хуқуқи берилади. ЯН OSCE ва тест усули комбинациясида ўтказилган ҳолда баллар нисбати мос равишда 50%:50% ни ташкил этади. OSCE ва тест натижасида тўпланган баллар ЯБни тегишли балини ташкил этади. Агар OSCE натижалари бўйича талаба қониқарсиз баҳо олса, у тест назоратига киритилмайди.
ЯБ икки босқичда ўтказиладиган фанлар бўйича талаба ЯБнинг ҳар бир босқичи (ОСКИ ёки амалий кўникмаларни назорат қилиш ва тест)да 55%дан кам балл тўпламаслиги керак.
7. Оралиқ назоратни ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида даврий равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, оралиқ назорат натижалари бекор қилинади ва оралиқ назорат қайта ўтказилади.
8. Академия ректорининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида якуний назоратни ўтказиш жараёни даврий равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда,  якуний назорат натижалари бекор қилинади ва якуний назорат қайта ўтказилади.
9. Ўқув йили тугаганидан кейин рейтинг назорати натижаларига кўра талабаларни кейинги курсга ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.

III. БАҲОЛАШ ТАРТИБИ ВА МЕЗОНЛАРИ

10. Талабаларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
11. Ҳар бир фан бўйича талабанинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади.
Ушбу 100 балл назорат турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:
жорий назорат+ТМИ      -  50 балл 
                  оралиқ назорат                -  20 балл    
якуний назорат               -  30 балл
ЖАМИ                              100 балл

Бахолаш тури

Максимал балл

Коэффициент

Саралаш бали

1.

Жорий назорат+ТМИ

45+5

0,45+0,05

27,5

2.

Оралиқ назорат

20

0,2

11,0

3.

Якуний назорат

30

0,3

16,5

 

ЖАМИ

100

1

55,0

12. Талабанинг рейтинг дафтарчасига алоҳида қайд қилинадиган малакавий амалиёт, фан (фанлараро) бўйича якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий иши ва магистратура талабаларининг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлари, магистрлик диссертацияси бўйича ўзлаштириш даражаси – 100 баллик тизимда баҳоланади.
13. Талабанинг фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичини назорат қилишда қуйидаги намунавий мезонлар (кейинги ўринларда намунавий мезонлар деб юритилади) тавсия этилади:

Ўзлаштириш
(%) ва балларда

Баҳо

Талабанинг билим даражаси

1.

86-100

Аъло «5»

Хулоса ва қарор қабул қилиш
Ижодий фикрлай олиш
Мустақил мушохада юритиш
Амалда қўллай олиш
Моҳиятини тушуниш
Билиш, айтиб бериш
Тасаввурга эга бўлиш

2.

71-85

Яхши «4»

Мустақил мушохада юритиш
Амалда қўллай олиш
Моҳиятини тушуниш
Билиш, айтиб бериш
Тасаввурга эга бўлиш

3.

55-70

Қониқарли «3»

Моҳиятини тушуниш
Билиш, айтиб бериш
Тасаввурга эга бўлиш

4.

0- 54

Қониқарсиз
«2»

Аниқ тасаввурга эга эмаслик
Билмаслик

14. Намунавий мезонлар асосида муайян фандан жорий ва оралиқ назоратлар бўйича аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланади ва талабаларга эълон қилинади.
15. Намунавий мезонларга мувофиқ мутахассислик фанлар бўйича таянч олий таълим муассасалари томонидан якуний назорат учун баҳолаш мезонлари ва топшириқлари ишлаб чиқилиб, олий таълим муассасаси Марказий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланади ва турдош олий таълим муассасаларига етказилади.
16. Талабаларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
17. Талабанинг фан бўйича рейтинги қуйидагича аниқланади: 

                                            Rf =
бу ерда:
V– семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда);
 –фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).

18. Фан бўйича жорий, оралиқ ва якуний назоратларнинг ҳар бирига ажратилган баллнинг 55 фоизи саралаш бали этиб белгиланади ва бунда жорий ва оралиқ назоратларнинг ҳар бирига ажратилган баллнинг 55 ва ундан юқори фоизидаги бални тўплаган талабалар ушбу фан бўйича якуний назоратга киритилади.
19. Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар бир назорат туридан (ЖБ, ОБ, ТМИ, ЯБ) белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.

IV. БАҲОЛАШ ТУРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ МУДДАТИ

20. Оралиқ ва якуний назорат турлари календар-тематик режага мувофиқ ўқув-услубий бўлим томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. Якуний назорат семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади.
21. Жорий ва оралиқ назоратларда саралаш баллидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун якуний назоратгача бўлган муддат берилади.
Касаллиги сабабли дарсларга қатнашмаган ҳамда белгиланган муддатларда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшира олмаган талабаларга факультет декани фармойиши асосида, ўқишни бошлаганидан сўнг икки ҳафта муддатда топширишга рухсат берилади.
22. Семестр якунида фан бўйича жорий, оралиқ ёки якуний назорат турларини ҳар бири бўйича саралаш балидан кам балл тўплаган талаба академик қарздор ҳисобланади.
Академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин қайта ўзлаштириш учун бир ой муддат берилади. Шу муддат давомида фанни ўзлаштира олмаган талаба факультет декани тавсиясига кўра белгиланган тартибда ректорнинг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади.
23. Талаба назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.
24. Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, ўқув бўлими ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.

V. РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛИШ ВА ТАҲЛИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

25. Талабанинг фан бўйича назорат турларида тўплаган баллари семестр якунида рейтинг қайдномасига бутун сонлар билан қайд қилинади. Рейтинг дафтарчасининг “Ўқув режасида ажратилган соат” устунига семестр учун фанга ажратилган умумий ўқув юклама соатлари (аудитория+мустақил иш соатлари), “Ўзлаштириш кўрсаткичи” устунига эса 100 баллик тизимдаги ўзлаштириши қўйилади.
Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасига қайд этилмайди.
26. Ҳар бир фан бўйича ўтказиладиган назорат турларининг натижалари гуруҳ журнали ҳамда қайдномада қайд этилади ва шу куннинг ўзида (назорат тури ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, 2 (икки) кун муддат ичида) талабалар эътиборига етказилади.
27. Якуний назорат натижаларига кўра фан ўқитувчиси талабаларнинг фан бўйича рейтингини аниқлайди ҳамда рейтинг дафтарча ва қайдноманинг тегишли қисмини тўлдиради.
28. Талабанинг рейтинги унинг билими, кўникмаси ва малакалари даражасини белгилайди. Талабанинг семестр (курс) бўйича умумий рейтинги барча фанлардан тўпланган рейтинг баллари йиғиндиси орқали аниқланади.
29. Талабалар умумий рейтинги ҳар бир семестр ва ўқув йили якунлангандан сўнг эълон қилинади.
30. Диплом иловаси ёки академик маълумотномани деканат томонидан расмийлаштиришда фан бир неча семестр давом этган бўлса, рейтинглар йиғиндиси олинади.
Талабага имтиёзли диплом белгилашда унинг ҳар бир семестр якунидаги фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи ҳисобга олинади.
31. Талабаларнинг жорий, оралиқ ва якуний назоратларда эришган натижалари кафедралар, деканатлар ва ўқув-методик бошқармада компьютер хотирасига киритилиб, мунтазам равишда таҳлил қилиб борилади.
32. Жорий, оралиқ ва якуний назорат натижалари кафедра йиғилишлари, факультет ва ТТА Илмий кенгашларида мунтазам равишда муҳокама этиб борилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.
ТАЛАБАНИ ФАН БЎЙИЧА  АТТЕСТАЦИЯДАН
ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


ЖБ+ТМИ (7 та дарс) к=0,5

ЖБ ўртача қиймати  - (65+73+78+80+67+70+75)/7=72,6 
ЖБ бали - 72,6 * 0, 5=36,3 балл

ОБ
к=0,2

Тест-+ОСКИ (80+78)/2  = 79*0,2=15,8 балл

ЯБ
к=0,3

ОСКИ +Тест (85+83)/2  = 84*0,3 = 25,2 балл

Фандан тўпланган балл

ЖБ+ОБ+ЯБ =36,3+15,8+25,2 = 77,3 балл

Талаба рейтинги: R=VхO/100 = 266х77/100 = 204,8=205

Фан бўйича рейтинг дафтарчасини расмийлаштириш тартиби

Фан номи

Умумий соат

Ўзлаштириш кўрсаткичи

Рейтинг

Ўқитувчининг Ф.И.Ш.

Сана

Имзо

1

Нормал физиология

266

77

205

Юсупов Д.И.

7.05.09

 

 

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
33. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тест баҳолари ва рейтинг балларининг холислигини текширишни ташкил этади ва назорат қилади.

34. Ушбу Низомда белгиланган масалалар бўйича келиб чиққан низолар қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.  
Tepaga