Umumiy amaliyot shifokori

Umumiy amaliyot shifokori

 

Umumiy amaliyot shifokori


1.Республикамизда умумий амалиёт шифокори тизими ташкил этилди  ва амалиётда уни самарадорлиги кўрсатилди.
2.Тошкент тиббиёт академияси умумий амалиёт шифокорини тайёрлаб беради
3.УАШ ўқув муддати - 7 йил
4.УАШнинг диплом олгандан кейинги асосий иш жойи: ҚВП , ШВП, ОП, Тез тиббий ёрдам подстанциялари

 

УМУМИЙ АМАЛИЁТ  ШИФОКОРИ  – бу соғликни сақлаш тизимининг бирламчи босқичида аҳолига малакали даволаш-профилактик ёрдамни кўрсатувчи юқори савияли шифокор.

Умумий амалиёт шифокори:

• бемор билан биринчи мулоқотда бўлади
• болаларга ва катталарга
• аёл ва эркакларга
• яъни бутун оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсата оладиган мукаммал шифокордир.

 

Умумий амалиёт шифокори олдига қўйилган талаблар:

•ЎЗ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БИЛИШ ВА БАЖАРИШ
•ДОИМИЙ РАВИШДА ўЗИНИНГ КАСБИЙ БИЛИМ ВА КўНИКМАЛАРИНИ ОШИРИБ БОРИШ
•СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ЭТИШ
•АҲОЛИНИ ТУРЛИ ГУРУҲЛАРИ ОРАСИДА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ЎТКАЗИШНИ БИЛИШ
•АҲОЛИГА ТИББИЙ ЁРДАМ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИР РЕЖАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН АҲОЛИНИ СОҒЛИҒИНИ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАХЛИЛЛАШ ВА ЎЗ ИШИНИ АУДИТ ҚИЛИШ

•АҲОЛИНИ СОҒЛИҒИНИ ЯХШИЛАШ, СОҒЛОМ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ, ОИЛАНИ РЕЖАЛАШТИРИШ, ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ТАШКИЛЛАШТИРИШНИ  БИЛИШ
•ЭТИКА, ДЕОНТОЛОГИЯ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИНИ БИЛИШ ВА УНГА РИОЯ КИЛИШ, МАСЛАХАТ БЕРИШ КЎНИКМАЛАРИНИ БАЖАРА БИЛИШ
•АҲОЛИ СОҒЛИҒИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН БОШҚА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ (ХОКИМИЯТ, МАҲАЛЛА ҚЎМИТАЛАРИ)
•СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МАРКЕТИНГ ВА МЕНЕЖМЕНТ АСОСЛАРИНИ БИЛИШ
•ШИФОХОНАГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ТЕЗКОР ВА ШОШИЛИНЧ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА МУОЛАЖА ВА МАНИПУЛЯЦИЯЛАР ЎТКАЗИШНИ БИЛИШ
•ЭНГ КЎП ТАРҚАЛГАН КАСАЛЛИКЛАРНИ ТАШХИСЛАШ, ДАВОЛАШ, РЕАБИЛИТАЦИЯ ВА ДИСПАНСЕРИЗАЦИЯСИ, МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК  ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ

ОСКИ бу - объектив  структурланган клиник имтихон,  инглиз тилида objective structured clinical examination  дейилади

Tepaga