Таълим

Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавриатида 3505 нафар, магистратурасида 631 нафар, клиник ординатурада эса 236 нафар талаба таҳсил олмоқда, 642 профессор-ўқитувчилар, улардан 345 илмий даража ва унвонлилар педагогик фаолият юритмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида 6 та факультет мавжуд бўлиб, улар даволаш, тиббий педагогика, тиббий профилактика, олий маълумотли ҳамшира, малака ошириш ва ҳарбий-тиббиёт факультетларини ташкил этади. Уларда, бакалавриатнинг “Даволаш иши”, “Тиббий педагогика (Касб таълими)”, “Тиббий профилактика иши”, “Олий ҳамширалик иши”, “Тиббий биология иши” ва ҳарбий-тиббиёт таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланиб келинмоқда.

Охирги йилларда (2013 йилдан буён) Тошкент тиббиёт академияси соғлиқни сақлаш тизимига 2000 дан ортиқ умумамалиёт шифокорлари, 44 та магистратура йўналиши бўйича 800 дан ортиқ илмий педагогик кадрлар, клиник ординатурада 320 та тор мутахассислар ва 18 йўналиш бўйича 22 та фан докторлари тайёрланди.

Охирги уч йилда “Спорт тиббиёти”, “Тиббий психология”, “Ҳамширалик ишида бошқарув”, “Диетология”, “Атроф муҳит ва инсон муҳофазаси” магистратура мутахассисликлари ва “Тиббий биология иши” бакалавриат таълим йўналиши ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт академиясида қабул кўрсаткичлари охирги 3 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимликларининг эҳтиёжига кўра қайта кўриб чиқилиб оптималлаштирилди. Умумамалиёт шифокорларига эҳтиёж катта бўлганлиги сабабли қабул кўрсаткичлари оширилиб тор мутахассислар тайёрлаш камайтирилди. 2016 йилда битирувчиларнинг 60%и қишлоқ врачлик пунктларида умумий амалиёт шифокори сифатида фаолият юритиб келмоқда. Иқтидорли магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг 28 нафари республика илмий текшириш институтлари, ихтисослашган илмий марказ ва олий таълим муассасаларида ишга жойлаштирилди.

2016 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг 8 нафар талабаси республика фан олимпиадалари ғолиби, 2 нафар талаба Ибн Сино номли давлат стипендияси соҳиби, 4 нафар талаба халқаро ва республика танловлари ғолиблари бўлишди. 2 та педагогик ходим “Энг яхши педагог” республика танловининг ғолиби бўлди.