Tel:+998 71 150-7834
 

ТДСИ “Ёш олимлар кунлари” ва “Талабалар илмий жамияти” илмий- амалий анжуманига тезислар қабул қилинмоқда

sss

Кўчириб олиш учун (.doc) >>>

АХБОРОТ ХАТИ!

ТДСИ “Ёш олимлар кунлари” ва “Талабалар илмий жамияти” илмий- амалий анжумани учун Илмий тезислар учун талаблар: 

  1. Илмий Тезислар долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, амалий тавсиялар билан тақдим этилиши лозим.
  2. Илмий тезислар шу соҳа мутахассислари, етакчи олимлари томонидан кўрилган ва тўлдирилган бўлиши лозим.
  3. Тезислар тажрибаларга, илмий мушоҳадаларига асосланган ҳолда шахсий хулосалари ва нуқтаъи назари мутахассисларга ва шу соҳа амалиётчиларига тушунарли тилда баён этилиши керак.
  4. Тезис таркиби :
  • Долзарблиги, мақсади, шахсий натижалар ва хулосалардан иборат бўлиши лозим
  • Илмий тезисда ҳаммуаллифлар сони 1 тадан ошмаслиги, ёш олим ва илмий раҳбар ф.и.ш. кетма-кетликда ёзилиши лозим.
  1. Илмий Тезислар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2.0 см., чапдан 3.0 см., ўнгдан 1.5 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади.
  2. Тезисларнинг номи қалин ҳарфлар билан ёзилади, тагидан ўнг қисмида муаллифнинг тўлиқ фамилияси исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, кафедра номи ва лавозими кўрсатилади.
  3. Тезислар мавзуси номи бош ҳарфларда, матни 1.0 интервалли қаторларда 14 катталигида Times New Roman шрифтида 2 бетгача ҳажмда ёзилади.
  4. Илмий Тезисларнинг электрон варианти Windows 2007 Microsoft Word RTF (шаклида) дастурида Times New Roman шрифтида ёзилган ҳолда бўлиши керак.
  5. Анжуман иштирокчилари томонидан анкета тўлдирилиши шарт.
  6. Тезислар матнлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қоғоз ва электрон шаклда жорий йилнинг 2017 йил 1 феврал санасига қадар илмий бўлимга кафедра мудиридан тасдиқлатилган иловага мувофиқ тақдим этилиши таъминлансин.
  7. Юқорида келтирилган талабларга жавоб бермаган тезислар кўриб чиқилмайди, тўпламда нашр этилмайди ва қайтариб берилмайди.
  8. Анжуманнинг тезис иштирокчилари ва маърузачилари сертификат билан тақдирланадилар.

Тезислар қуйидаги электрон манзилга юборилиши сўралади:

е –mail: tdsi_ilmiybolim@mail.ru

тел.: (71) 230-20-76

         (71) 230-20-66


Намуна -1:

БОЛАЛАР ОРАСИДА КАРИЕС ТАРҚАЛИШИ ВА УНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ.

Л.А.Таджиев,  Б.Х.Хасанов,

Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент

Намуна -2:

Иштирокчи анкетаси

Ф.И.Ш. Таджиев Лазиз Акрамович
1. Конференциядаги иштироки тури Доклад, тезис чоп этиш.
Ўқиш жойи Тошкент давлат стоматология институти, Болалар терапевтик стоматология факультети, 3 курс талабаси
Илмий унвони ва даражаси
Электрон манзил Tadjiev.l.@bk.com
Телефон рақами Иш тел.:    +99871 111-11-11

Уяли тел.: + 99893 999-99-99

   
2. Ф.И.Ш. Хасанов Баходир Хусанович
Конференциядаги иштироки тури Доклад, тезис чоп этиш.
Иш жойи, лавозими Тошкент давлат стоматология институти, Болалар терапевтик стоматология кафедраси, профессор
Илмий унвони ва даражаси Профессор, т.ф.д.
Электрон манзил Khasanov.b@bk.com
Телефон рақами Иш тел.:    +99871 222-22-22

Уяли тел.: + 99893 333-11-99

   

 

ТДСИ “Ёш олимлар” ва “Талабалар илмий жамияти” илмий-амалий

анжумани учун Илмий Тезисларни қабул қилиш бўйича эксперт гуруҳлар таркиби

 

  1. Терапевтик стоматология йўналиши (Госпитал терапевтик, факультет терапевтик, болалар терапевтик стоматологияси ва стоматологик касалликлар профилактикаси кафедралари) бўйича :

 

Раис :

1. Мелькумян Т.В. -Госпитал терапевтик стоматология кафедраси профессори

 

Аъзолар :

1. Абдуазимова Л.А. -Болалар терапевтик стоматология кафедраси

ассистенти, т.ф.н.

2.Шукурова У.А. -Факультет терапевтик стоматология каефдраси доценти, т.ф.н.
3. Худанов Б.О. -Стоматологик касалликлар профилактикаси кафедраси ассистенти, т.ф.д.з
4.Кадырбаева А.А. -Госпитал терапевтик стоматология кафедраси ассистенти

 

  1. Жарроҳлик стоматология йўналиши (Жарроҳлик стоматология ва дентал имплантология, Юз-жағ жарроҳлиги, Болалар юз-жағ жарроҳлиги) бўйича :

 

Раис :

1. Абдуллаева Ш.Ю. -Юз-жағ жарроҳлиги кафедраси профессори

 

Аъзолар :

1.Икрамова Ғ.А. -Болалар юз-жағ жарроҳлиги кафедраси доценти
2.Ярмухаммедов Б.Ҳ. -Жарроҳлик стоматология ва дентал имплантология кафедраси доценти
3.Муратова Н.Ю. – Юз-жағ жарроҳлиги кафедраси ассистенти, т.ф.н.
4.Юлдашев А.А. – Болалар юз-жағ жарроҳлиги кафедраси ассистенти

 

  1. Ортодонтия ва Ортопедик стоматология йўналиши (Госпитал ортопедик стоматология, Факультет ортопедик стоматология, Ортодонтия ва тишларни протезлаш кафедралари) бўйича :

 

Раис :

1.Ризаева С.М. -Факультет ортопедик стоматология кафедраси доценти, т.ф.д.

 

Аъзолар :

1.Арсланов О.У. -Факультет ортопедик стоматология кафедраси ассистенти, т.ф.н.
2.Шамсутдинова Ф.Т. -Госпитал ортопедик стоматология кафедраси ассистенти, т.ф.н.
3.Дадабаева М.У. -Госпитал ортопедик стоматология кафедраси ассистенти, т.ф.н.
4.Ганиев У.А. -Факультет ортопедик стоматология кафедраси
  1. Жарроҳлик ва терапевтик фанлар йўналиши (Жарроҳлик йўналишдаги фанлар, Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш, 1-сон терапевтик йўналишдаги фанлар ва 2-сон терапевтик йўналишдаги фанлар кафедралари) бўйича:

 

Раис:

1.Шамсиев Ж.Ф. -Хирургик йўналишдаги фанлар кафедраси доценти, т.ф.д.

 

Аъзолар :

1.Собиров М.О. -2-сон терапевтик йўналишдаги фанлар кафедраси мудири
2.Буранова Д.Дж. -Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва тиббий реабилитация кафедраси мудири
3.Ходжибекова Ю.М. -1-сон терапевтик йўналишдаги фанлар кафедраси доценти
4.Тўйчибаева Д.М. – Хирургик йўналишдаги фанлар кафедраси доценти

 

  1. Ижтимоий ва гуманитар фанлар йўналиши (Ижтиомий фанлар кафедраси, Тиллар кафедраси):

 

Раис:

1.Холмуратова М.Т. -Тиллар кафедраси мудир

 

Аъзолар :

1.Саттарова Д.Г. -Ижтимоий фанлар кафедраси мудири,ф.ф.н.
2.Мухаммеджанова З.М. -Ижтиомий фанлар кафедраси доценти ф.ф.н.
3.Худойрбеганова Ф.Т. -Ижтимоий фанлар кафедраси доценти, ф.ф.н.
4.Абидова М.И. -Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси

 

  1. Тиббий- биологик фанлари йўналиши (Физиология, пат.физиология, микробиология ва фармакология кафедраси, Тиббий ва биологик кимё, Анатомия кафедраси, Гистология ва тиббий биология кафедраси, Биофизика ва информатика кафедраси):

 

Раис:

1.Якубова Л.К. -Физиология, пат.физиология, микробиология ва фармакология кафедраси мудири, доцент

 

Аъзолар :

1.Ахмадалиев Н.Н. -Тиббий ва биологик кимё кафедраси
2. Олимхужаев Ф.Х. -Анатомия кафедраси мудири
3. Юлдашев А.Ю. -Гистология ва тиббий биология кафедраси профессори
4. Абдуганиева Ш.Х. -Биофизика ва информатика кафедраси катта ўқитувчиси

Мурожаат учун:
ТДСИ Илмий бўлими:
(71) 230-20-76
(71) 230-20-66
tdsi_ilmiybolim@mail.ru

 
 

Share this Post