“Терапия” мутахассислиги бўйича Республика фан олимпиадаси ғолибини табриклаймиз!!!

 

Республика тиббиёт институтлари талабаларининг «Терапия» мутахассислиги бўйича ўтказилган Республика фан олимпиадасининг II-босқичида  1-ўринни  Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 607 гурух талабаси Одилов Бехзод Козимжон ўғли эгаллади.

Республика тиббиёт институтлари талабаларининг «Терапия» мутахассислиги бўйича 12 майда ўтказилган Республика фан олимпиадасининг II-босқичини ўтказиш учун  ТТА илмий ишлар проректори профессор Ш.А.Боймурадов, Олий Таълим Вазирлиги ОЎМКХТРМ лаборатория мудири ўринбосари Т.Ш.Дадаев, Малака ошириш факультети ички касалликлар №1 кафедраси мудири т.ф.н. Н.М.Нуриллаева бошчилигида хакамлар хайъати, ТТА иқтидорли талабалар бўлим маъсул ходими Неъматова Н.Ў., адолат ва мандат комиссияларини тасдиклаш ва мандат комиссияларини тасдиқлаш ва ўтказиш учун ТТА ички касалликлар №1 кафедраси доценти Н.Б.Нуритдинова , катта ўқитувчи М.Т. Зубайдуллаева (ТТА), УАШ-1 кафедраси мудири М.А.Жураева (АндМИ), 1-ички касалликлар ва фтизиатрия кафедраси ассистенти И.А.Ахмедов (СамМИ), факультет ва госпитал терапия кафедраси катта ўқитувчиси З.У.Кунназарова(ТошПМИ, Нукус филиали), УАШ тайёрлаш кафедраси мудири М.А.Юсупова (ТТА Урганч филиали), факультет ва госпитал терапия кафедраси доценти З.Ф.Умарова(ТошПМИ), Ички касалликлар кафедраси ассистенти А.У.Солиев (БухМИ) ички касалликлар кафедраси  доценти Р.Ю.Каттаханова Р.Ю(ТТА Фарғона филиали) қатнашдилар.

Олимпиадани 4 та турда ўтказишга қарор қилинди.

I-тур: ёзма иш топшириқларини бажариш

II-тур:Инструментал текширувлар тахлили

III-тур: Вазиятли масалалар ечиш

IV-тур: Тест саволларини ечиш

Олимпиада натижалари:

1ўрин даволаш факультети 607 гурух талабаси Одилов Бехзод Козимжон ўғли, Тошкент тиббиёт академияси

2-ўрин – Исмаилов Мусабек Хўжаназарович даволаш факультети 7 курс талабаси, ТошПТИ Нукус филиали

3ўрин – Сохибов Рустам Бахрамович даволаш факультети 6 курс талабаси, СамТИ.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan