“Тиббиёт коллежларида АРМ фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида семинар ўтказилди

 Жорий йилнинг 10 май куни Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими ва Ахборот ресурс маркази томонидан ҳамкор тиббиёт коллежларининг АРМ ходимлари учун “Тиббиёт коллежларида АРМ фаолиятини такомиллаштириш йўллари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда ТТА қошидаги академик лицей,  Олмазор, Тошкент, Янгийўл, Сирдарё, Зангиота, Бекобод, Олмалиқ ва П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежлари ва ТТА АРМ раҳбарлари ва ходимлари иштирок этдилар.  ТТА Ахборот ресурс маркази раҳбари Г.В.Кузьмина сўзга чиқиб академик лицей ва тиббиёт коллежларида  АРМ фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун АРМ  ходимларини профессионал даражаси, малака ошириш курслари, семинар тренингларда иштирокини таъминлаш ва махсус таълим ва тажрибага эга бўлишлари масаласида амалий ёрдам кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида гапириб ўтди.

АРМ бўлим мудирлари М.М.Назарова, И.Х.Шукурова ва Ш.Назаровалар турли мавзуларда маърузалар ўқидилар.

Семинар якунида коллеж ўқитувчилари сўзга чиқдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan