“Тиббиётнинг долзарб муммолари” (Only English) анжуманига тезислар қабули бошланди!

АХБОРОТ ХАТИ 

   Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ёш олимлари кенгаши 2017 йил апрел ойида йиллик анъанага айланган республика ва халқаро миқёсидаги “Тиббиётнинг долзарб муммолари” мавзусида навбатдаги ҳалқаро илмий амалий анжуманини ташкил қилмоқда, бунда илмий ишлар намуналари инглиз тилида чоп қилиниши режага киритилган. Ушбу илмий ишлар тўплами қуйидаги ёш олимларнинг илмий ишларини ўз ичига олади: талабалар, магистратура талабалари, клиник ординаторлар, катта илмий ходимлар.

Конференцияда тиббиётнинг айни кундаги долзарб муаммоларининг назарий ва амалий муаммолари кенг доирада мулохаза қилинади. Бундан ташқари, таълим жараёнида  информацион технологияларнинг қўлланилиши тўпламнинг алохида бўлими сифатида қайд этилиши инобатга олинган. Ушбу анжуманнинг расмий тили инглиз тили хисобланади. Тезислар кўринишида намойиш қилинган илмий иш намуналари  конкурс асосида танлаб олиниб конференция ишмий ишлар тўпламига чоп этилади.

Чоп этишга бўлган талаблар:

Тезис хажми – 1 бет; бет параметри –А4 форматда.

Редактор – МS Word – 2000; шрифт – Times New Roman 10, 1,5 интервал орқали, майдони –  барча томонлан 2,5 см. Матндаги абзацлар тартиби: Биринчи абзац: Иш номи қисқартиришларсиз катта харфларда бўлиши лозим.  Иккинчи абзац: муаллиф Ф.И.Ш.си. Учунци абзац: Муассаса номи, кафедра номи. Тўртинчи абзацдан тезис матни бошланади. Тезис структураси: мақсад ва вазифалар, материал ва методлар, натижалар, хулоса.

Материаллар фақат инглиз тилида тақдим қилиниши шарт. Тезислар керакли даражада қайта кўриб чиқилган бўлиши хамда жадваллар ва адабиётларсиз бўлиши лозим. Матнда муаллифларга бўлган қайдлар оддийгина қавс ичида бўлиши керак ва,  Ф.И.Ш хамда нашр йили кўрсатилан бўлиши лозим. Келтирилган маълумотлар хақиқийлигига ва грамматик хатолар учун муаллиф ўзи жавоб беради. Плагиат элементлари аниқланган ишлар, олдинги конференцияларда нашр қилинган намуналар хамда грамматик хатолари мавжуд тезислар танловдан ўтмайди ва чоп этилмайди.

Тезисларни қуйидаги электрон манзилга юборишингиз лозим: only.english.2017@gmail.com (ТТА ходимлари иш намуналари корпоратив почтадан юборилиши сўралади). Хар бир бириктирилган файл бир дона тезисни ташкил қилиши лозим. Файл номи юиринчи муаллиф фамилияси, тезис тартиб рақами (агар муаллиф бирдан ортик тезис тақдим қилса) ва илмий иш сохаси номидан иборат бўлиши лозим. Масалан: Султанов 1, хирургия; Султанов 2, информацион технологиялар. Тезис сўнггида анкета тўлдирилган бўлиши керак, ва ўз ичига қуйидаги маълумотларни олиши керак: муаллифлар Ф.И.Ш., хар бир муаллиф туғилган йили, манзил ва телефон рақам, уларнинг имзоси, илмий лавозими хамда илмий рахбар лавозими ва конференцияда ыандай кўринишда иштирок этиш хохиши:

– оғзаки доклад;

– постер кўринишидаги доклад;

– фақат нашр.

Тезислар қабул қилиниши охирги муддати 2016 йил 31 декабрт санасигача давом этади.  Ташкилий қўмита тезисларни юқорида кўрсатилган талаблар асосида хамда муаллифлар (ва кўшма муаллифлар) ёши 35 дан кам бўлган тақдирда қабул қилишларини маълум қиламиз. Хар бир муаллиф 2 тадан кўп бўлмаган миқдорда тезис твқдим қилиши мумкин.  Ташкилий қўмита аъзолари долзарб деб хисобланган илмий иш намунаарини оғзаки ва постер кўринишидаги қатнашишларга саралаб олади. Юқоридаги талабларга жавоб бермаган тезислар, хамда кўрсатилган муддатдан кеч тақдим қилинган тезислар тўплам таркибида чор этилмайди.

Конференция ўтказилиши куни ва унда иштирок этиш хақидаги қўшимча маълумотлар яна тақдим этилади, ва бу хақда ТТА расмий сайтида хабар берилади.

ТТА Илмий бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan