Травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси Янгийўл тумани тумани ўрта таълим мактаблари билан ўзаро ҳамкорликда

2018 йил 26 декабрь куни Тошкент тиббиёт академияси, тиббий-педагогика факультети, травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси ходимлари Тошкент вилояти, Янгийўл тумани тумани 19 ва 20-сонли ўрта таълим мактаби билан ўзаро ҳамкорликда.
“Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари”, “Болалар травматизми” ва “Болаларда бош мия жарохатланишларини олдини олиш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида кафедра ходимлари ўқувчиларга Тошкент тиббиёт академиясининг тузилиши ва унинг факультетлари, шифокор-педагог касби ҳақида маълумот бердилар. Кафедра катта ўқитувчиси Сувонов У.Х. ўқувчиларнинг шифокор-педагог касби юзасидан қизиқтирган барча саволларига жавоб берди ва “Болалар травматизми” мавзусида, кафедра асстенти Бобоев Б.А. “Болаларда бош мия жарохатланишларини олдини олиш” мавзусида маъруза қилдилар ва мавзуга оид видео роллик намойиш қилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan