Тренинг-курсларимизга (мастер-класс) таклиф қиламиз

Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш бўйича курс модули

(Жамоат соғлиғини сақлаш магистратура мутахассислигининг бир қисми сифатида)

Тошкент тиббиёт академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби (Ўзбекистон)

Бонн Университетининг Изланишларни Ривожлантириш Маркази (Германия)

 Ҳурматли ҳамкасабалар ва талабалар,

Сизларни Тошкент тиббиёт академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби (ТТА ЖССМ) ҳамда Бонн Университетининг Изланишларни Ривожлантириш Маркази (БУ ИРМ) ҳамкорлигида ташкил этилган тренинг-курсларимизга (мастер-класс) таклиф қиламиз. Тренинг-курслар ҳар куни, 2016 йил 10-октябрдан 27-ноябргача соғлиғини сақлаш мактабида ўтказилади.

Тренинг-курсларнинг мақсади: Жамоат саломатлиги, Соғлиқни сақлашни бошқариш, илмга асосланган тиббиёт, биостатистика бўйича умумий тушунча ва базавий билимларга эга бўлиш.

Тренинглар инглиз тилида ўтказилади. Семинар ва маъруза машғулотларини қуйидагилар олиб борадилар: проф.  Б.Маматкулов (ЖССМ директори), O. Мишина (ЎР ССВ), Dr. V.S.Saravanan, M.C. Emmanuel Rukundo, Dr John P.A. Lamers,  Minjung Cho (БУ ИРМ).

Ёритиладиган мавзуларда: Биостатистика; Атроф муҳит ва саломатлик; Саломатликка ижтимоий-илмий ёндашув; Сув сифатини инструментал текшириш; Сув билан таъминлашни бошқариш ва уни гигиенаси; Соғлиқни сақлашни бошқариш; Соғлиқни Сақлаш иқтисодиёти: асосий тушунчалар ва ёндашувлар; Касалланишларнинг мониторинги ва кузатиш тизими; Касалланишларни фазовий эпидемиологияси ва бошқалар.

Сизларни Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида тренингларимизда куришимиздан беҳад хурсанд бўламиз.

Самимий тилаклар билан, 

Бахром Маматкулов

 ЖССМ директори, Профессор.

ТошкентТиббиетАкадемияси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan