ТТАда талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида

Ўқув жараёнининг ташкил этилишида
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
2016 йил“ 26 ” ноябр    № 400   

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги  2009 йил 11 июндаги 204-сонли, 2010 йил 25 августдаги 333-сонли, 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли ва  2014 йил 26 декабрдаги  14 -сонли буйруқлари ва Низомларга асосан Тошкент тиббиёт аккадемияси рейтинг Низомига ўзгартиришлар киритиш мақсадида

  1. “Тошкент тиббиёт академиясида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги НИЗОМ 1 – иловага асосан тасдиқлансин;
  2. Кафедраларда бўлиши шарт бўлган ҳужжатлар ва уларнинг сақланиши, эълонлар тахтасида бўлиши шарт бўлган маълумотлар рўйхати тўғрисидаги йўриқнома 2-иловага асосан тасдиқлансин;
  3. Ўқув ишлари проректори О. Тешаевга: – 2016-2017 ўқув йили кузги семестридан бошлаб махкур НИЗОМга асосан ўқув жараёни ташкил этилсин;
  • Ўқув режаларида белгиланган барча фанлар ҳар семестрда жорий, оралиқ ва якуний назоратлар билан якунлансин;
  • Амалий машғулотлар ва якуний назоратлар жадвали қайта кўриб чиқилсин ва барча факультет, кафедраларга етказилсин;
  • Семестр якунида  талабаларнинг барча фанлар бўйича рейтинг натижалари рейтинг дафтарчасига қайд этилсин ва стипендия тайинлашда инобатга олинсин.
  1. Факультет деканлари ва кафедра мудирларига:
  •  Амалий машғулотлар, маърузалар ва барча назорат турлари ўқув бўлими тақдим этган жадвал асосида амалга оширилиши таъминлансин;
  • Барча назорат турлари Низом талабларига риоя этган ҳолда ошкора ва объектив ўтказилишига эришилсин;
  • Академик қарздор талабалардан қайта топширишлар Низом талаблари даражасида ташкил этилсин. Кафедрада қайта топширишлар жадвали ва қайта топширишлар қайд этиладиган журнал юритилиши йўлга қўйилсин.
  • Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режасини тўлдирилишида ва ундаги маълумотларнинг тўғрилигига ҳар бир ходим шахсан ўзи жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин;
  1. Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Миршарапов Ў.М.га
  • Кафедралар ва факультетлар фаолияти, оралиқ ва якуний назоратларнинг ташкил этилиши ва уларнинг Низом талабларига мослиги доимий назоратга олинсин. Ҳар семестр якунида натижалар тахлил қилиниб таклифлар киритилсин;
  • Девонхона ва кадрлар бўлими фаолияти, хужжатларни расмийлаштириш ва иш юритиш доимий назоратга олинсин;

Ушбу буйруқ ижросини назорати ўқув ишлари проректори О.Р. Тешаев зиммасида.


Ўқув жараёнининг ташкил этилишида ўзгартиришлар киритиш тўғрисида БУЙРУҚ (.pdf) >>>


Тошкент тиббиёт академиясида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида НИЗОМ (.pdf) >>>


Олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан ЙЎРИҚНОМА (.pdf) >>>


Кўчириб олиш учун:

  1. Буйруқ (.word)

  2. Низом (.word)

  3. Йўриқнома (.word)


ТТА Ўқув бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan