Tel:+998 71 150-7834
 

Akademik litsey va kasb-hunar kollejlari bilan ishlash bo’limi

Бўлим фаолияти ҳақида.

 

Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига асосан амалга оширилган ислохотлар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган.

Тошкент тиббиёт академияси академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб берилган Олий таьлим муассасалари ва академик лицей, касб ҳунар коллежлари хамкорлик ишларининг қуйидаги йўналишлари асосида иш олиб боради:

  1. Маьнавий-маьрифий соҳага хос билимларни янада чуқурроқ сингдириш.
  2. Ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш.
  3. АРМ фондидан самарали фойдаланиш. Дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш.
  4. Амалий таьлимни такомиллаштириш бўйича ишларни амалга ошириш.
  5. Педагог кадрлар билан таьминланиш. Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.
  6. Спорт ва соғломлаштириш ишларини хамкорликда ташкил этиш.
  7. Моддий техник ресурслар ва ахборот базаларини янада ривожлантириш.
  8. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш. Илмий- тадқиқот ишлари.
  9. Бандликни таьминлаш. Олий таьлим муассасаларига ўқишга кириш учун ташвиқот ва тарғибот ишларини ташкил этиш.

 

Академия профессор-ўқитувчилари томонидан касб-ҳунар коллежлари учун 1та дарслик, 4та КХК ва академик лицей ўқувчилари учун ўқув қўлланма (ўзбек ва лотин тилида), 1та илмий оммабоп ўқув китоби ва хаммуаллифликда 10дан ортиқ услубий қўлланма  яратилган.  Тиббиёт коллежлари томонидан яратилган дарсликлар, ўқув адабиётларига ТТАнинг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан 100дан ортиқ тақризлар берилган.  ТТАнинг ахборот- ресурс марказидаги мавжуд электрон дарслик, қўлланма, монография, маъруза матнлар  тиббиёт коллежларига тақдим этилган. Шунингдек, академия томонидан Чилонзор ва Тошкент тиббиёт коллежларига 10дан ортиқ турли мавзулардаги баннерлар, ортодонтик аппаратлар фантомлари тақдим этилди. Ҳамкорлик даврида 200дан ортиқ амалий машғулот ва  семинарлар, коллежлар миқёсидаги тадбирларга иштирок этилган, ҳамда  илғор педагогик технологиялар асосида ўтилган машғулотлар  оммалаштирилган. Тиббиёт коллежлари учун яратилаётган фан дастурлари ТТА профессор-ўқитувчилари томонидан экспертизадан ўтказилиб,  янги авлод дастурлар яратилишига аниқ кўрсатмалар бериб борилади. Хамкор тиббиёт коллежларини малакали педагог кадрлар билан таьминлаш мақсадида, ТТАни аьло бахоларга битирган ёш мутахассислар ишга  юборилмоқда. 2012-2013 ўқув йилида касб таълими бўйича  бакалавриат  йўналишининг  грант асосида битирган жаъми 720 нафар битирувчиларининг 33нафари Республика миқёсидаги касб-ҳунар коллежларига ўз ихтисосликлари бўйича ишга  жойлашган.

Президент Фармонлари ижросини таъминлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тушунчасини кенг тарғиб этиш, рационал овқатланиш тушунчаларини такомиллаштириш мақсадида? Тошкент тиббиёт академиясида  бир неча йил давомида “Қовоқ сайли” байрамини ўтказиш анъанага айланган. 2009 йил 27 октябрда  бу байрамда ҳамкор Тошкент шахридаги 8та: П.Ф.Боровский номли, М.С.Турсунхўжаева номли, 1 ва 2 Республика тиббиёт коллежи, Ўқув Даволаш Комплекси тиббиёт коллежи (Шайхонтохур), Сергели, С.Рахимов (хозирги Олмазор), Республика Электротехника (Чилонзор) тиббиёт коллежлари ўқувчилари  ва ТТА қошидаги академик лицей жамоалари иштирок этишган. Кўрик танловда  тиббиёт коллежларининг ўқувчилари томонидан  “Энг ижодкор гурух”, “Энг чиройли қовоқ”, “Энг чиройли коллеж макети”, “Энг мазали ширинлик”, “Энг кичкина қовоқ безаги”, “Энг чиройли қовоқ костюми”, “Энг мазали қовоқ димлама” ва “Энг чиройли қовоқли торт” номинациялари  бўйича ғолиблар аниқланиб, ТТА касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар тарқатилди. Шунингдек, хамкор тиббиёт коллежлари педагоглар жамоаларига ТТА ректори академик Ш.И.Каримов таҳрири остида академия ходимлари томонидан   “Шарқ” нашриётида чоп этилган  “Қовоқ – соғлиқ гарови”  деб номланган илмий-оммабоп мақолалардан иборат тўплам  хадя этилди.

Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг «Баркамол авлод йили» Давлат дастури асосида ТТА қошидаги академик лицейда маънавий-маърифий ишлар    лицей ўқувчилари билан биргаликда  ўтказилди.

ТТА ректори академик Каримов Ш.И. бошчилигида олиб борилган учрашув мавзуси: «Баркамол авлод тарбияси. ТТА қошидаги  академик лицей   ўкувчиларининг одоб-ахлоки, билими ва интизоми хақида», «Зарарли иллатларни олдини олиш».

Академик Даминов Т.О. иштирокида «Педиатриянинг долзарб муаммолари» мавзусида илмий семинар ўтказилди.

Профессор Тешаев О.Р.иштирокида  «Ёшлар ўртасида  тартиб бузарлик ва хукукбузарликни олдини олиш тўғрисида».

ТТА академик лицей ва коллежлар билан ишлаш проректори, профессор Усманов Р.Ж.томонидан  «ТТА лицейи ўқувчиларининг касб танлаши, орзу-истаклари хакида» мавзусида давра суҳбати;

ТТА илмий ишлар проректори  профессор Нажмутдинова Д.К. томонидан «Ўсмирларнинг экологик муаммоларга муносабати» мавзусида илмий семинар ўтказилди;

ТТА профессори  Зокирходжаев Ш.Я. томонидан «Баркамол авлоднинг маънавий юксалиши хақида» мавзусида семинар ўтказилди;

ТТА магистратура декани т.ф.д. Рахманова Л.К. томонидан «Чекиш-инсон умрининг заволи. Ўсмирлик даври муаммолари» деб номланган семинар ўтказилди;

ТТА профессори Каримжанов И.А. иштирокида давра суҳбати  «Аждодларимизга муносиб фарзанд бўлайлик» мавзусида;

Шоира Турсуной Содиқова «Ёшларнинг мухаббат ахлоки» мавзусида давра суҳбати;

ТТА қошидаги академик лицей в.б. Шермуратов А.Р.томонидан  «Ёшлар таълим-тарбиясида оила-лицей хамкорлигининг роли»;

ТТА профессори  Шайхова Г.И. «Ўсмирлик даври касалликлари ва рационал овкатланиш» мавзусида  семинар ўтказилди;

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий-маънавий мухитни янада соғломлаштириш,  диний ақидапарастлик ва миссионерлик харакатларининг  олдини олиш мақсадида 2010 йилнинг 29 ноябр куни  Тошкент тиббиёт академияси академик лицей ва коллежлар билан ишлаш проректори профессор Р.Ж.Усманов, ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов ва ТТА Хотин-қизлар қўмитаси раиси доцент Л.А.Қобуловалар томонидан С.Рахимов (хозирги Олмазор) тиббиёт коллежи мажлислар залида хамкор коллежлар ўқувчилари учун тадбир ташкил этилди. Тадбирда ТТА проректори Р.Ж.Усманов томонидан диний ақидапарастлик, терроризм ва айниқса  динни ўзига ниқоб қилиб олган турли хил диний оқимлар, жумладан: “Хизбут-тахрир”, “Нур”, “Таблиғчилар” оқимларининг номақул фаолияти  тўғрисида  маълумот берилди. Семинарда ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов томонидан “Баркамол авлод йилида” ёшларнинг онгида  маънавий бўшлиқ бўлмаслиги учун коллежларда ташкил этилган тўгараклар фаолиятини кучайтириш, спорт мусобақалари, турли маънавий – маърифий тадбирларни самарали ўтказиш хақида чора-тадбирлар тизими кўрсатилди.  Семинарда  ТТА “Хотин – қизлар раиси” Л.А.Қобулова томонидан ислом моҳияти, айниқса мазкур динда аёлларнинг, қизларнинг  кийиниш маданияти ва одоби ҳақида гапирилди ва бир қатор тавсиялар берилди. Тадбирда коллежнинг 150 нафар ўқувчилари  ва  педагоглари  иштироки  таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  18 йиллиги муносабати билан “Конституция бахтимиз Қомуси” мавзусида ТТА  академик лицей ва коллежлар билан ишлаш проректори профессор Р.Ж.Усманов, ТТА маънавият ва маърифат  бўлими бошлиғи Д.Э.Хидаева томонидан уюштирилган  ва  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Х.Эшмурадов, “Ёшлар” телерадиоканали мухбири Мухаббат Хамроеваларнинг иштирокида 2010 йилнинг 4 декабр куни  ўтказилган  тадбир коллежнинг 200 нафар ўқувчиларида катта қизиқиш билан қабул қилинди.

2011 йил 8 январ куни ТТА “1 сон Тиллар,  педагогика ва психология” кафедраси доценти Ё.Р.Рахманова, “ Биорганик ва биологик кимё” кафедраси мудири профессор Р.А.Собирова ва  шу кафедра профессори С.С.Қосимова, ТТА “Фармакология” кафедраси профессори Б.Ш.Шоисломовлар иштирокида   С.Рахимов (хозирги Олмазор) тиббиёт коллежида  семинар ташкил этилди. Семинар меҳмони этиб, Олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш маркази  етакчи  мутахассиси,  фалсафа фанлари доктори Б.Зиёмухамедов таклиф этилди. Конференцияда:

-“Янги  педагогик  технологияларни  қўллаш” Ё.Р.Рахманова;

-“ Тиббиётда  нанотехнологияларни  қўллаш” профессор  С.С.Қосимова;

-“ Республикамизда  дори  воситаларини  рўйхатга  олиш”  Б.Ш.Шоисломов;

-“Педагогикадаги муаммолар” Б.Зиёмухамедов маърузалари тингланди. Маъруза давомида маърузачилар ўқувчиларнинг қатор саволларига жавоб бердилар.

Тошкент тиббиёт академиясида 2010 йилда Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг 1998 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш  давлат дастури” тўғрисидаги  фармони ижросини таъминлаш мақсадида умумий амалиёт ҳамширалари тайёрлаш учун зарур бўлган  ўзбек тилида қўлланма яратиш масаласи кўриб чиқилиб,  2011 йилда академик лицей ва коллежлар билан ишлаш проректори профессор Р.Ж.Усманов тақризи остида ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, ТТА “Умумий амалиёт врачи тайёрлаш ва эндокринология” кафедраси мудири,  профессор А.Г.Гадаев  бошчилигида  “Умумий амалиёт ҳамширалари учун амалий кўникмалар тўплами” деб номланган амалий қўлланма чоп этилди ва бу қўлланма Республикамизнинг  тиббиёт коллежларига тарқатилди.

2011йил тиббиёт академияси қошидаги академик лицей директори, ТТА “Гистология ва тиббий биология” кафедраси ассистенти А.Р.Шермуратов томонидан “SHIDASP” матбуот корхонаси нашриётида

“Ўсимликлар экологияси ва  инсон саломатлиги” деб номланган  академик лицей ва касб-хунар коллежлари  ўқувчилари учун 120 бетдан иборат ўқув қўлланма яратилди.

2012 йил 10 январ куни ТТА “1сон ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, профессор Д.Т.Норқулов ташаббуси билан   кафедра педагоглари жамоаси  Умрзоқова Н.А., Зикирова Н. томонидан ташкил этилган Чилонзор тиббиёт коллежидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг мамлакатимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги ойларда олиб борган серқирра  сиёсий-ижтимоий фаолиятини  акс эттирадиган “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган китобини ўрганиш бўйича амалий семинар ўтказилди.  Семинарга  хамкор коллежлар    педагоглари  ва ўқувчилари ташриф буюришди. Жаъми 48 нафар педагоглар иштирок этишди.

2012 йилда  тиббиёт академияси қошидаги академик лицей директори, ТТА “Гистология ва тиббий биология” кафедраси ассистенти А.Р.Шермуратов ва  ТТА “Биофизика ва информатика” кафедраси катта ўқитувчиси Бозорбоев М.И. томонидан  “Экологиянинг асосий тушунчалари”  деб номланган мактаб, академик лицей,  касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим талабалари  учун ўқув  қўлланмаси   “SHIDASP” матбуот корхонаси нашриётида яратилди. Ва қатор ўқув даргохларига талабалар эътибори учун тарқатилди.

2013 йил 4 январ куни тиббиёт академиясида  Олий маълумотли хамшира  факултети томонидан ташкил этилган “Роль учебных центров и межкафедральных учебно-научных лабораторий в подготовке специалистов высшего сестринского образования” деб номланган академиянинг VIII ўқув- услубий семинари  уюштирилди.  Семинарга хамкор Тошкент шахридаги Олмазор, Чилонзор, П.Ф.Боровский номли, М.С.Турсунхўжаева номли тиббиёт коллежлари ва Сирдарё тиббиёт коллежининг педагоглар жамоаси ташриф буюришди.   Семинарда  академиядаги илғор  ўқитиш усуллари ва фандаги янгиликлар ёритиб берилди. Тиббиёт академиясида олий хамширалик иши йўналишида олиб борилаётган фанлараро интеграцион ўқитиш принциплари ва  олий маълумотли хамширалар учун яратилган Амалий кўникмаларни ўргатиш  маркази хоналари   намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг 14.01.2013 йилдаги 8-7-8/20 сонли телефонограммаси ва 2012 йил 30 ноябрдаги Республика Маънавият ва маърифат кенгаши мажлисининг 283-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида,  Тошкент тиббиёт академиясида 2013 йил 23 январда 10-сонли фармойиш чиқарилди. Ушбу фармойиш  ижросини таъминлаш мақсадида,  2013йил 5 февраль куни Тошкент тиббиёт академияси ректорат биносининг мажлислар залида 9.00-14.00 гача  ўтказилган  Маънавий – маърифий ишлар кўлами мафкуравий ҳаётнинг долзарб мавзулари” деб номланган семинар-тренинг ташкил этилди.  Семинардан мақсад: Ўсиб келаётган ёш авлодларимизни маънан баркамол этиб тарбиялаш,  тиббиёт коллежларида таълим олаётган  ўқувчи ёшларнинг руҳий покланишини таъминлаш, мустаҳкам эътиқодга эга бўлишни олий мақсад деб билишдир. Семинарда бугунги кунда тиббиёт академиясида олиб борилаётган таълим соҳасидаги янги ислохотлар, талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар  ҳақида,  ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор, профессор Т.А.Бобомуратовнинг “Тошкент тиббиёт академиясида олиб борилаётган маънавий ва маърифий ишлар” мавзусидаги  маърузаси   ўқиб эшиттирилди. Семинар сўнгида ТТА академик лицей ва коллежлар билан ишлаш проректори вазифасини бажарувчи А.Р.Шермуратов  сўзга чиқиб,  бугунги кунда ёш авлодни тарбиялашда оммавий – ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланиш, инсонпарварлик, ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор каби фазилатларни сингдириш, мустақил фикрини камол топтириш каби таълим ва тарбия масалаларининг устивор йўналишлари, ҳозирги кунда хамкор тиббиёт коллежлари билан олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш ҳақида гапирди.

2013 йил  14 март куни ТТА “1сон тиллар, педагогика ва психология” кафедраси  томонидан ташкил этилган “Таълимда психологик муаммолар”  деб номланган семинар ташкил этилди. Семинарга таниқли фан арбоби п.ф.д. профессор Э.Г.Ғозиев ва п.ф.д. профессор Б.Зиёмухамедов таклиф этилди. Семинарда “Замонавий таълим технологиялари”, ёшларни илмга бщлган қизиқишини ошириш усуллари ва психологиянинг долзарб муамммолари ҳақида гапирилди. Тадбирга академик лицей ва хамкор тиббиёт коллежларнинг педагоглар жамоаси ташриф буюришди.

Академия Стоматология факультети томонидан  Чилонзор тиббиёт коллежига: ортодонтик аппаратлар фантоми, қисман олиб қўйиладиган  пластинкали протез  ва унинг таркибий қисмлари мавзусида  жаъми 10 хил  мавзудаги ўқув баннер ва стендлар тақдим этилган. Шунингдек, “Юз-жағ травматология” фанидан  турли мавзудаги  видеофильмлар, амалий машғулот- лар учун тарқатма материаллар, мануал кўникмаларни қадамма-қадам бажариш технологиялари мавзусида ўқув жараёнида  қўлланиладиган   плакатлар, буклетлар,  деворий   стендлар,  ўқув  макетлари    тақдим этилган.  Тошкент тиббиёт коллежида асосий бўлган “Ортопедик стоматология техниги” йўналиши учун 21та   методик қўлланма,   турли  мавзуларда 20дан ортиқ  DVD дисклари  тақдим этилган. “Болаларга қўйиладиган ортопедик ва ортодонтик конструкцияларни тайёрлаш”да 4 хил муляж моделлар совға қилинган. Тошкент тиббиёт академиясининг стоматология ва ортодонтия кафедраси томонидан  томонидан 4 та  ўқув дастур тақдим  этилган.

Академия малака ошириш маркази қошида Республика бўйича вилоятлар кесимида барча тиббиёт коллежларининг педагоглари 13та йўналиш бўйича,  жаъми  208  нафар  педагоглар  малака оширган.

ОЎМТВнинг 2013йил 22июнь “Ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари педагог кадрлари учун таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш” мавзусида кўчма семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисида”ги 208-сонли хамда “Илғор тажрибаларни оммалаштириш” хақидаги 2013йил 19 октябрдаги 381-сонли  буйруқлар ижросини таъминлаш мақсадида, тиббиёт академияси ҳудудларида “Таълимда ахборот коммуникация воситаларини қўллаш” бўйича ўқув курслари ташкил этилган ва Тошкент шаҳридаги Олмазор, Чилонзор, Тошкент тиббиёт коллежи ва академик лицейнинг жаъми 36 нафар   педагоглари  малака оширган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июль кунидаги 203-қарори асосида Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузурида “Ҳарбий факультет ташкил этилди. Факультетнинг асосий мақсади:

  1. Тиббий хизмат офицерлари тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш.
  2. Қуролли кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
  3. Ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Факультетнинг асосий вазифалари:

  1. Юқори интелектуал салоҳиятга эга тиббиёт хизмати офицерларини тайёрлаш.
  2. Резерв ва заҳира тиббиёт хизмати офицерларини тайёрлаш.
  3. Қуролли кучлар тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 17 февралдаги №246 сонли фармойишига биноан, Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт коллежларида тайёрланаётган кадрлар сифатини яхшилаш, замон талабларига жавоб берадиган рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, ўқув-тарбия жараёнини юқори савияда ташкил этиш, ўқувчилар давомати ҳамда педагог кадрлар салоҳиятини назорат қилиб бориш шунингдек, ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида, 2014-2015 ўқув йилига Тошкент Тиббиёт АкадемиясигаТошкент шаҳридаги барча 8 та тиббиёт коллежлари (Олмазор, Чилонзор, Тошкент, 1 ва 2-Республика, Сергели, ЎДК, П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежлари), ҳамда Тошкент вилоятидаги барча 6 та: (Янгийул, Бекобод, Чирчиқ, Зангиота, Олмалиқ, Агрен) тиббиёт коллежлари бириктирилди.

Бугунги кунда тиббиёт коллежларида ва тиббиёт академияси қошидаги академик лицейда барча ўтиладиган фанлардан услубий дидактик таьминланганлик, билет, тест, вазиятли масала ва тарқатма материаллар ҳолати, услубий мажмуалар сифати, ўқитувчиларнинг дарс ўтиш салоҳияти, гуруҳ мураббийларининг меьёрий хужжатлари ва маьнавият соатларининг самараси, фан хоналарининг жиҳозланганлик даражасини аниқлаш ва аниқланган камчиликлар юзасидан ўқув – услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида, тажрибали профессор-ўқитувчилардан ишчи гурухлар  тузилиб,  хамкорликнинг  барча йўналишлари бўйича амалий  ёрдам кўрсатилмоқда.

Translate: Eng, Рус