Нейрохирургия бўйича Тюмень вилояти ҳокимлиги соврини учун Халқаро талабалар олимпиадаси ўтқазилади

2018 йилнинг 3-4 апрелида Тюмень шахрида, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги “нейрохирургия Федерал маркази” да, Россия тиббиёт таълимот тарихда илк бор нейрохирургия бўйича, Тюмень вилояти Губернатори соврини учун Ҳалқаро студентлар олимпиадаси ўтқазилади.

Олимпиада ташкилотчилари – Тюмень вилояти хокимлиги, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Сеченово номли Тиббиёт Университети, World Academy of Neurological Surgery (WANS) Номи остида бирлашган ва Neurosurgical TV кўмагидаги Тюмень вилояти нейрохирурглар Ассоциацияси.

Олимпиадада иштирок этишга, келажакда “Нейрохирургия” соҳасини танламоқчи бўлган барча Россия ва чет эл тиббиёт ОТМ лари талабаларини таклиф этилади.

Олимпиада 2 босқичда бўлиб ўтади:

Икки турнинг ниҳояси бўйича қатнашчиларнинг сарҳисоб рейтинги тузилади. 2-босқич бўйича энг юқори максимал балл тўплаган талаба, Сеченев Университетининг Нейрохирургия кафедрасида ординатурада ўқиш имкониятини қўлга киритадилар, ўқиш учун контракт пули ва стипендиялар олимпияда совринлари фондидан тўлаб берилади.

1-Босқичда иштирок этиш учун қатнашувчилар сони 100 талаба билан чегараланган.

Қатнашувчиларни рўйҳатга олиш 2018 йилнинг 17 февралига қадар амалга оширилади.

Олимпиада ўтқазиш манзили ФГБУ «Федеральный центр нейрохирургии» (г. Тюмень, ул. 4-й км Червишевского тракта, стр.5)

Олимпиада иштирок этишни хохлаган барчага талабалар ТТА Халқаро алоқалар бўлимига мурожат этишингизни сўраймиз.

Тел: +998712148291

ТТА Халқаро алоқалар бўлими.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan