АҚШнинг Кетуки Университети профессори Рэймонд Хилл Тошкент тиббиёт академиясида дарс ўтади.

АҚШнинг Кетуки Университети профессори Рэймонд Хилл

Тошкент тиббиёт академиясида дарс ўтади. 

      Олий таълим муассасалар ўқув жараёнига хорижий универсиетларининг етакчи   мутахассисларини жалб қилиш мақсадида  шу ўқув йилининг сентябрь ойидан ноябрь ойигача Тошкент тиббиёт академиясида АҚШнинг Кентукки Университети Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби профессори Рэймонд Хилл дарслар олиб боради.

Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини  таъминлаш  бўйича  қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида» ги

ПҚ-3775-сонли қарорида белгиланган вазифаларни бажариш доирасида амалга оширилган бўлиб, соғлиқни сақлаш ва жамоат саломатлиги соҳасини хориж стандартларига мос ҳолда тубдан ислоҳ қилишга қаратигандир.

2018 йилнинг 19 сентябридан бошлаб профессор Р.Хилл Тошкент тиббиёт академиясиниг Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби ўқув жараёнига фаол   жалб қилинди.

Ташриф давомида америкалик мутахассис ТТА профессор-ўқитувчилари иштирокида соғлиқни сақлашда менеджмент мавзусида ўқув машғулотлар цикли, турли мастер-класс, интеграллашган тренинглар олиб боради.

Ушбу ташриф  «Fulbright» (АҚШ) дастури асосида ташкиллашритирилган. Америкалик профессорни жалб қилиш ва қўшма таълим дастурини амалга ошириш бўйича ишлар Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ҳамда АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси кўмагида олиб борилмоқда.

Маълумот учун: «Fulbright» – талабалар, олимлар, ўқитувчилар, мутахассислар учун халқаро таълим грантларини тақдим этувчи дастур. Ушбу дастур танлов асосида ҳам америкалик, ҳам хорижий мутахассис хамда талабаларга грантлар ажратади. Дастур дунёнинг энг нуфузли таълим дастурларидан бири бўлиб ҳисобланиб, 155 дан ортиқ давлатларда фаолият юритади.

Профессор Р.Хиллнинг ташрифи жамоат соғлиғини сақлаш соҳасидаги таълим сифатини оширишга ҳизмат қилиб, талабаларни ушбу соҳадаги хорижий ютуқлар билан таништиришга, тиббий кадрлар орасида тажриба алмашинувига сабаб бўлади.

ТТАга хорижнинг етук мутахассисларини жалб қилиш ҳамда улар билан қўшма тадбирлар ўтказиш давом этмоқда.

ТТА халқаро алоқалар бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan