Америкалик мутахассислар билан давра сухбати

Хорижий илмий ва таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш ва АҚШнинг даволаш ва профилактика стандартлари билан яқиндан таништириш доирасида Тошкент тиббиёт академияси Маъмурияти томонидан ТТА Психиатрия ва наркология кафедраси ва Анестезиология ва реанимация кафедраси профессор-ўқитувчилар таркиби, магистрантлари ва клиник ординаторлари ҳамда АҚШнинг Сент-Луисс университети мутахассислари В.Ю.Барам ва В.Ф.Левин билан учрашув ташкиллаштирилди.

«АҚШда тиббиётнинг замонавий жиҳатлари» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида прфессорлар- В.Ю.Барам ва В.Ф.Левин АҚШнинг соғлиқни сақлаш тизими ҳақида тўлиқ сўзлаб бердилар ва диагностика, даволаш ва профилактика мавзуларида баҳс-мунозаралар юритдилар.

Америкалик мутахассислар соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ҳамда дунё стандартларига ва замонавий талабларга мос келувчи тиббий кадрларни тайёрлашдаги тажрибалари билан бўлишдилар.

Шу каби учрашувлар ТТА талаба ва ўқитувчилари малакасини ошириш, шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясиниг хорижнинг етакчи тиббий муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустахкамлашга ҳизмат қилади.

ТТА га қўшма таълим табдирларини ташкиллаштириш учун жахоннинг етакчи тиббий мутахассисларини хар томонлама жалб қилишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

ТТА Халқаро алоқалар бўлими

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan