ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Азиз устозлар, талаба-ёшлар! Сизларни қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган Янги – 2019 йил билан чин дилдан табриклайман!

Эл-юртимиз фаровонлиги йўлидаги барча ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман! 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да яхши кайфият ва омад сизларни асло тарк этмасин! Оилангизда бахту-саодат, хонадонларингиздан тинчлик-хотиржамлик ва файзу-барака аримасин!
2018 йилда юртимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқлар ва марралар кўп бўлди. Шу ўринда тарих саҳифаларидан жой олаётган 2018 йил академиямиз ҳаётида муҳим воқеаларга бой бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жумладан, ўқув жараёнига янги педагогик технологияларнинг жорий этилиши биз кутган натижаларни берди. Илмий-тадқиқотлар борасида ҳам аҳамиятга молик, ижобий ютуқларга эришилди. Қувонарлиси, янгидан – янги илмий-тадқиқотлар ва ихтирочилик ишлари Республикамиз жамоатчилиги эътиборини қозонди. Маънавият ва маърифат, маданият ва спорт соҳасида қилинган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳам ўзига хос аҳамият касб этди.
Академиямизда таҳсил олувчи талаба-ёшларимизнинг ютуқлари, олимпиада ва турли конференциялардаги фаол иштироки олиб борилаётган тизимли ишларнинг самараси десак, муболоға бўлмайди.
Қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган 2019 йилда ҳам академиямиз жамоаси катта-катта режаларни амалга ошириш – бир қатор инновацион тадбирларнинг ўтказишни мўлжалламоқда.
Қадрли устозлар, мухтарам профессор-ўқитувчилар, шифокорлар, азиз талабалар, кириб келаётган Янги – 2019 йилда сизга ва оила аъзоларингизга меҳнат фаолиятида, ўқишда, жамоат ишларида ҳамиша омад ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан! Илмий-тадқиқот, ижодий, ўқишдаги фаолият ва интилишларингизда мувоффақиятлар тилайман! Сиҳат-саломатлик, шоду-хуррамлик, бахту-саодат барчангизга йўлдош бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Л.Н.Туйчиев,
Тошкент тиббиёт академияси ректори

 

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan