«Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети ҳамкорлигидаги илмий тадқиқот маркази»да маҳорат дарси бўлиб ўтди

2019 йилнинг 7-9-10 январь кунлари ТТА – КУ ҳамкорликдаги  илмий-тадқиқот марказида  Корея университети профессори  Ким Сук Вон  томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Атом абсорбцион спектрофотометр ва UV-спектрометр,  атроф муҳит омилларининг физик ва кимёвий хусусиятларини ўлчаш ва баҳолашга мўлжалланган  лаборатория  асбоб-ускуналар билан  ишлаш  принциплари  ва  техника хавфсизлиги ҳақидаги семинар давомида тадқиқот ўтказиш учун олинган синамалардан стандарт эритмалар тайёрланди. Маҳорат дарсларида иштирок этган барча профессор ўқитувчилар ўзлари тайёрлаган стандарт эритмаларда   атом абсорбцион спектрофотометр ва UV -спектрометрда текшириб натижаларни олишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan