Россия тиббиёт муассасаларининг етакчи мутахассислари билан ҳамкорликдаги «Замонавий психиатриядаги долзарб муаммолар» мавзусидаги интеграл таълим курси.

Тошкент Тиббиёт Академияси соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, Ўзбекистон Республикаси тиббий ОТМлари профессор-педагоглар таркиби ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тегишли курс бўйича тиббиёт муассасалари мутахассисларини «Замонавий психиатриядаги долзарб муаммолар» мавзусидаги 6 соатли интеграл таълим курсида иштирок этишга таклиф қилади.

Ушбу тадбир 2019 йил 1 февралда ташкил этилади.

Курс маърузачилари таркиби: Ашуров З.Ш. – Тошкент Тиббиёт Академияси“Психиатрия ва наркология” кафедраси мудири; Алимов У.Х.-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бош психиатри, Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институти “Психиатрия ва психотерапия” кафедраси мудири; Сиволап Ю.П.- И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва Давлат Тиббиёт Университети “Психиатрия ва наркология” кафедраси профессори; Портнова А.А. – Россия Федерацияси психиатрия ва наркология Федерал тиббий тадқиқот маркази “Болалик ва ўсмирлик даври клиник психиатрияси” бўлими бошлиғи; Менделевич В.Д.        – Қозон Давлат Тиббиёт Университети “Тиббий ва умумий психология” кафедраси мудири; Менделевич Е.Г.- Қозон Давлат Тиббиёт Университети “Неврология ва реабилитация” кафедраси профессори.

Ўтказилиш жойи: ТТА Ректорати, Тошкент ш., Форобий кўчаси, 2-уй.

Таълим даражасига бўлган талаб: олий тиббий маълумотнинг мавжудлиги.

Курсда таълим олиш бепул.

Ўқиш муддати тугагандан сўнг, Тошкент Тиббиёт Академияси раҳбарияти томонидан тасдиқланган сертификат берилади.

Курс дастури ўз ичига қуйидаги мавзуларни жамлайди: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва мамлакат психиатрия хизмати мисолида уларнингсамаралари, психиатрияда инновацион ёндашувлар, XXIасрда аддикция муаммоси, аутизм: кеча ва бугун, деменциянинг когнитив ва когнитив бўлмаган симптомлари, клиник амалиётда хавотирли бузилишлар: ташҳисоти ва  даво, депрессия: даволашнинг замонавий имкониятлари, шунингдек, клиник амалиётдаги учрайдиган ҳолатларнинг кенг муҳокамаси.

Ушбу курсда иштирок этиш истаги бўлса, 2019 йил 28 январгача ТТА Ҳалқаро бўлимининг электрон манзилига tma.interdep@gmail.com(хат мавзусида «Интеграл курсга талабнома» деб кўрсатиш лозим) курсда иштирок этиш учун талабнома юбориш зарур, шунингдек, қуйидаги телефон рақами орқали рўйхатга ёзилиш керак: +998977128805.

Тўлиқ маълумотни қуйидаги телефон рақами орқали олиш мумкин: +998712148291,+998977128805.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan